Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллий муллаларнинг жорий йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди. | Qorovulbozor.uz|RASMIY KANAL

Маҳаллий муллаларнинг жорий йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Бугун, туман ҳокимининг ўринбосари Саид Қўшшаев ҳамда туман бош имом хатиби Олимжон Иллиевлар томонидан маҳаллаий муллаларнинг жорий йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари жорий йилда маҳаллаий муллалар томонидан йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб, келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида келишиб олишди.

Шунингдек, бир гуруҳ намунали фаолият олиб борган маҳаллий муллаларга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати