Get Mystery Box with random crypto!

Қоровул ота жомеъ масжиди

Telegram kanalining logotibi qorovul_ota_masjidi — Қоровул ота жомеъ масжиди Қ
Telegram kanalining logotibi qorovul_ota_masjidi — Қоровул ота жомеъ масжиди
Kanal manzili: @qorovul_ota_masjidi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.11K
Kanalning ta’rifi

•Андижон вилояти
•Избоскан тумани
•Қўғай қишлоғидаги
•Қоровул ота жоме масжидининг
телеграм сахифасида шу масжид имоми Қувватали домлани маъвизаларидан тинглаб борасиз.
YuoTubedagi kanalimiz👇👇👇
https://youtube.com/channel/UCcK4cNQTVgEp1CLjZCLa7sA

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-28 11:46:25 СИЙРАТДАН САТРЛАР




Исро ва Меърож.

(Тўртинчи қисм)


Сўнг Расулуллоҳ ﷺ ни жаннатга киргизилдилар. Жаннатда инжу - марварид шодалари осилган, тупроқлари мушк - анбардан экан.

У Зот ﷺ га дўзах кўрсатилди, у ерда азобланаётган одамларни кўрдилар.

Етимларнинг молини ноҳақ еюувчиларни кўрдилар. Уларнинг худди туяларникидек лаблари бўлиб, оғизларига муштдек тошлар каби олов бўлаклари отиларкан ва у олов ортларидан чиқиб кетаркан.
Судхўрлик қиладиганларни кўрдилар.  Уларнинг улкан қоринлари бўлиб, шу туфайли ўринларидан қимирлай олмас эканлар. Фиръавн аҳли дўзахга рўбарў қилинганларида уларнинг устларидан босиб ўтарканлар.
Зинокорларни кўрдилар. Уларнинг олдиларида семиз, янги гўшт ва ҳам ориқ, сасиқ гўшт тураркан. Улар семиз покиза гўштни қўйиб, ориқ ва сассиқ гўштни ер эканлар. (Яъни, покиза жуфту халоллари туриб, нопок ва бузуқ аёлларни лозим тутишгани учун.)
Ўз эрларига бошқа эркаклардан (ҳаромдан, зино йўли билан)  орттирган болаларни олиб кирадиган аёлларни сийналаридан осилган ҳолларида кўрдилар.

Дўзахда гуноҳкор - жиноятчиларни азоблайдиган фаришталарни кўрдилар. Дўзахга посбонлик қиладиган фаришта Моликни кўрдилар, У кулмас, чеҳрасини очмас экан...

Яна У Зот ﷺ га кўплаб ажойиботлар кўрсатилди.


Давоми бор....





@Qorovul_ota_masjidi
296 views08:46
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:44:37
Зинода айиблашда тўртта гувоҳ келтиришлик Қуръондан далил.
Шайҳ Мухаммад содиқ муҳаммад юсуф раҳималлоҳ.

@Qorovul_ota_masjidi
286 views08:44
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:40:06
Ғийбатдан сақланишлик.
290 viewsedited  08:40
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:21:31 100-савол: Пайғамбарларнинг мўъжизалари нима?

Жавоб: Мўъжиза – одатдан ташқари иш бўлиб, у таҳаддий3
ни ўз ичига олади ва унда рақобатлашиш имкони бўлмайди.
У ё ҳиссий – кўз билан кўрилиб, қулоқ билан эшитиладиган бўлади,
тош ичидан туя чиқиши, асонинг илонга айланиши, жонсиз махлуқотнинг тилга кириши каби; Ё эса маънавий – ақл ва онг билан мушоҳада қилинадиган бўлади,
Қуръон мўъжизаси каби.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳар икки турдаги
мўъжизалар берилган. Аввалги пайғамбарлардан бирортасига берилган қай бир мўъжиза бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга
айни шу бобдан ундан кўра каттароқ мўъжиза берилган. У зотнинг ҳиссий мўъжизаларидан: ойнинг бўлиниши, хурмо танасининг инграган овоз чиқариши, бармоқлари орасидан сув булоқ бўлиб чиқиши, (қўйнинг)
қўлининг гапириши, таомнинг тасбеҳ айтиши ва бундан бошқа, саҳиҳ хабарлар билан мутавотир бўлган мўъжизалар. Бироқ, булар бошқа пайғамбарларнинг мўъжизалари каби даврлар ўтиши билан фақат зикри сақланиб қолди. У зотнинг абадий сақланиб қолган мўъжизалари – ажойиботлари битмас-туганмас Қуръон мўъжизасидир: «Унга олдидан
ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду сано эгаси томонидан нозил
қилингандир» (Фуссилат: 42).


101-савол: Қуръоннинг мўъжиза эканига далил нима?

Жавоб: Бунга далил – йигирма йилдан зиёдроқ вақт ичида фасоҳату балоғатнинг чўққисида бўлган, гапга ғоят моҳир, сўз устаси бўлган халққа:
«У ҳолда агар ростгўй бўлсалар ўзлари ҳам ўша (Қуръон)га ўхшаш
бирон сўз — китоб келтирсинлар-чи?!» (Тур: 34);
«Ёки: «Уни (яъни, Қуръонни Муҳаммад) тўқиб чиқарган»,
дейдиларми? Айтинг: «У ҳолда, агар ростгўй бўлсангизлар,
Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб
шунга ўхшаш ўнтагина «тўқилган» сура келтирингиз!» (Ҳуд: 13);
«Ёки: «Уни (Муҳаммад) тўқиб чиқарган», дейдиларми?! Айтинг (эй
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «У ҳолда агар ростгўй
бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни
(ёрдамга) чорлаб шу (Қуръон)га ўхшаш биргина сура
келтирингизлар!»» (Юнус: 38) деган сўзлар билан таҳаддий қилувчи
оятлар нозил бўлиб турган бўлса-да, улар Қуръонга қарши бор кучлари
билан курашишларига, уни обрўсизлантиришга бўлган ҳар қандай имкониятни қўлдан чиқармасликларига қарамай, бу нарса қўлларидан келмади. Ҳолбуки, Қуръоннинг ҳарфлари улар истеъмол қилаётган
ҳарфларнинг, калималари эса улар ўзаро сўзлашувда ишлатаётган,
гапдонликда бир-бирлари билан мусобақалашаётган калималарнинг
айни ўзи эди. Қуръон уларнинг ожизликларини, ўзининг мўъжизакор
Калом эканини баён қилиб, уларга шундай хитоб қилди: «Айтинг (эй
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қасамки, агар бор инсу
жин мана шу Қуръонни ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бирбирларига
ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира
олмаслар» (Исро: 88).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ўтган ҳар бир пайғамбарга уни кўрган одамлар албатта иймон
келтирадиган мўъжизалар берилган. Менга берилган мўъжиза эса Аллоҳ менга ваҳий қилган ваҳий (яъни Қуръон)дир. Мен Қиёмат кунида пайғамбарлар ичида эргашувчиси энг кўпи бўлишни умид қиламан».
Қуръоннинг лафзлари ва маънолари жиҳатидан бўлган
мўъжизакорлиги, унинг ўтмиш ва келажакка оид ғайб хабарларини ўз
ичига олганлиги ҳақида кўплаб китоблар тасниф қилинган. Бироқ бу асарлар унинг мўъжизаларини ёритиш борасида денгиздан бир томчи, холос.




@qorovul_ota_masjidi
329 views05:21
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:18:36 #Ҳикмат

Молик бин Динор роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Во ажаб, оқибати ўлим, борар жойи қабр бўлган одам учун қандай қилиб дунё кўзининг қувончи бўлиши ва унда рохатланиб яшаши мумкин».

«Сифатус сафва», 3: 198.

@qorovul_ota_masjidi
323 views05:18
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:13:48 قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "طوبَى لِمَن وُجِدَ في صَحيفَتِه استِغفارًا كثيرًا


«Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо-жаннат бўлсин». («Саҳиҳул жомеъ», 3930).


УНУТМАНГ:

«Инсоннинг истиғфор айтиши, барча дуоларидан муҳимроқдир».

@qorovul_ota_masjidi
350 views05:13
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:37:44 Ўйлаб гапиришлик ҳақида.

Қувватали домла.

Жума маьрузаси

YuoTubedagi kanalimiz obuna bo‘ling
https://youtube.com/channel/UCcK4cNQTVgEp1CLjZCLa7sA

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

УЛАШИНГ

Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг ва бизни ижтимоий тармоқларда  кузатиб боринг:

анба: ➪ @qorovul_ota_masjidi
420 viewsedited  14:37
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:37:28 Мўминлар биродардурлар.

Қувватали домла.

Жума маьрузаси

YuoTubedagi kanalimiz obuna bo‘ling
https://youtube.com/channel/UCcK4cNQTVgEp1CLjZCLa7sA

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

УЛАШИНГ

Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг ва бизни ижтимоий тармоқларда  кузатиб боринг:

анба: ➪ @qorovul_ota_masjidi
379 viewsedited  14:37
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:34:27 ОНАМ УЧУН НАМОЗИМНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг онам тўшак режимида, бировга қарам. Мен онам учун деб намозимни ўқисам бўладими ёки мумкин эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра биров бошқа биров учун намоз ўқимайди. Барча фиқҳий китобларимизда беморнинг намози ҳақида боб мавжуд. Бемор киши ўтира олмаса, чалқанча ёки ўнг ёнига ёнбошлаб ётиб руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқийди. Чалқанча ётиб намоз ўқиш ёнбошлаб ётиб намоз ўқишдан яхшидир. Чалқанча ётиб намоз ўқийдиган беморнинг юзи қиблага қараши учун боши тагига ёстиқ қўйилади. Бемор оёқларини қиблага узатмаслиги учун тиззаларини кўтариб қўйилади. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди.

Агар бемор киши боши билан имо қилиб ҳам намоз ўқишга қуввати етмаса, аммо унга айтиладиган гапларни тушунса, намозини кечиктиради (қодир бўлгач, қазосини ўқийди). Агар беморнинг имо ишорадан ожизлиги беш вақт намоздан ортиқ давом этса, ана шу муддатда ўқиёлмаган намозлари қазоси ундан соқит бўлади (“Муҳитул бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
412 views10:34
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:21:24 КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar
415 views07:21
Ochish/sharhlash