Get Mystery Box with random crypto!

100-савол: Пайғамбарларнинг мўъжизалари нима? Жавоб: Мўъжиза | Қоровул ота жомеъ масжиди

100-савол: Пайғамбарларнинг мўъжизалари нима?

Жавоб: Мўъжиза – одатдан ташқари иш бўлиб, у таҳаддий3
ни ўз ичига олади ва унда рақобатлашиш имкони бўлмайди.
У ё ҳиссий – кўз билан кўрилиб, қулоқ билан эшитиладиган бўлади,
тош ичидан туя чиқиши, асонинг илонга айланиши, жонсиз махлуқотнинг тилга кириши каби; Ё эса маънавий – ақл ва онг билан мушоҳада қилинадиган бўлади,
Қуръон мўъжизаси каби.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳар икки турдаги
мўъжизалар берилган. Аввалги пайғамбарлардан бирортасига берилган қай бир мўъжиза бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга
айни шу бобдан ундан кўра каттароқ мўъжиза берилган. У зотнинг ҳиссий мўъжизаларидан: ойнинг бўлиниши, хурмо танасининг инграган овоз чиқариши, бармоқлари орасидан сув булоқ бўлиб чиқиши, (қўйнинг)
қўлининг гапириши, таомнинг тасбеҳ айтиши ва бундан бошқа, саҳиҳ хабарлар билан мутавотир бўлган мўъжизалар. Бироқ, булар бошқа пайғамбарларнинг мўъжизалари каби даврлар ўтиши билан фақат зикри сақланиб қолди. У зотнинг абадий сақланиб қолган мўъжизалари – ажойиботлари битмас-туганмас Қуръон мўъжизасидир: «Унга олдидан
ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду сано эгаси томонидан нозил
қилингандир» (Фуссилат: 42).


101-савол: Қуръоннинг мўъжиза эканига далил нима?

Жавоб: Бунга далил – йигирма йилдан зиёдроқ вақт ичида фасоҳату балоғатнинг чўққисида бўлган, гапга ғоят моҳир, сўз устаси бўлган халққа:
«У ҳолда агар ростгўй бўлсалар ўзлари ҳам ўша (Қуръон)га ўхшаш
бирон сўз — китоб келтирсинлар-чи?!» (Тур: 34);
«Ёки: «Уни (яъни, Қуръонни Муҳаммад) тўқиб чиқарган»,
дейдиларми? Айтинг: «У ҳолда, агар ростгўй бўлсангизлар,
Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб
шунга ўхшаш ўнтагина «тўқилган» сура келтирингиз!» (Ҳуд: 13);
«Ёки: «Уни (Муҳаммад) тўқиб чиқарган», дейдиларми?! Айтинг (эй
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «У ҳолда агар ростгўй
бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни
(ёрдамга) чорлаб шу (Қуръон)га ўхшаш биргина сура
келтирингизлар!»» (Юнус: 38) деган сўзлар билан таҳаддий қилувчи
оятлар нозил бўлиб турган бўлса-да, улар Қуръонга қарши бор кучлари
билан курашишларига, уни обрўсизлантиришга бўлган ҳар қандай имкониятни қўлдан чиқармасликларига қарамай, бу нарса қўлларидан келмади. Ҳолбуки, Қуръоннинг ҳарфлари улар истеъмол қилаётган
ҳарфларнинг, калималари эса улар ўзаро сўзлашувда ишлатаётган,
гапдонликда бир-бирлари билан мусобақалашаётган калималарнинг
айни ўзи эди. Қуръон уларнинг ожизликларини, ўзининг мўъжизакор
Калом эканини баён қилиб, уларга шундай хитоб қилди: «Айтинг (эй
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қасамки, агар бор инсу
жин мана шу Қуръонни ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бирбирларига
ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира
олмаслар» (Исро: 88).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ўтган ҳар бир пайғамбарга уни кўрган одамлар албатта иймон
келтирадиган мўъжизалар берилган. Менга берилган мўъжиза эса Аллоҳ менга ваҳий қилган ваҳий (яъни Қуръон)дир. Мен Қиёмат кунида пайғамбарлар ичида эргашувчиси энг кўпи бўлишни умид қиламан».
Қуръоннинг лафзлари ва маънолари жиҳатидан бўлган
мўъжизакорлиги, унинг ўтмиш ва келажакка оид ғайб хабарларини ўз
ичига олганлиги ҳақида кўплаб китоблар тасниф қилинган. Бироқ бу асарлар унинг мўъжизаларини ёритиш борасида денгиздан бир томчи, холос.




@qorovul_ota_masjidi