Get Mystery Box with random crypto!

ОНАМ УЧУН НАМОЗИМНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар C | Қоровул ота жомеъ масжиди

ОНАМ УЧУН НАМОЗИМНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг онам тўшак режимида, бировга қарам. Мен онам учун деб намозимни ўқисам бўладими ёки мумкин эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра биров бошқа биров учун намоз ўқимайди. Барча фиқҳий китобларимизда беморнинг намози ҳақида боб мавжуд. Бемор киши ўтира олмаса, чалқанча ёки ўнг ёнига ёнбошлаб ётиб руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқийди. Чалқанча ётиб намоз ўқиш ёнбошлаб ётиб намоз ўқишдан яхшидир. Чалқанча ётиб намоз ўқийдиган беморнинг юзи қиблага қараши учун боши тагига ёстиқ қўйилади. Бемор оёқларини қиблага узатмаслиги учун тиззаларини кўтариб қўйилади. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди.

Агар бемор киши боши билан имо қилиб ҳам намоз ўқишга қуввати етмаса, аммо унга айтиладиган гапларни тушунса, намозини кечиктиради (қодир бўлгач, қазосини ўқийди). Агар беморнинг имо ишорадан ожизлиги беш вақт намоздан ортиқ давом этса, ана шу муддатда ўқиёлмаган намозлари қазоси ундан соқит бўлади (“Муҳитул бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar