Get Mystery Box with random crypto!

Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Telegram kanalining logotibi qorirovotuz — Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ Q
Telegram kanalining logotibi qorirovotuz — Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
Kanal manzili: @qorirovotuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 26.55K
Kanalning ta’rifi

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Реклама хизмати @ummat7777
Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 336

2022-08-31 20:22:02
Тунингиз осуда ўтсин

Хайрли тун!



Telegram каналимиз


Youtube каналимиз


Instagram каналимиз


Facebook каналимиз


https://t.me/Qorirovotuz
412 viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 17:22
Ochish/sharhlash
2022-08-31 20:00:04
Солавот айтишни унутманг, азизлар!
807 viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 17:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 20:00:03
Истиғфор айтишни унутманг!!!
774 viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 17:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:21:02
Оиша розияллоҳу анҳонинг танбеҳи

Имом Абу Довуд Ибн Абу Маликдан ривоят қилади: «Оиша розияллоҳу анҳога «Бир аёл эркаклар пойафзалини кияди», дейишди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини эркакларга ўхшатувчи аёлларни лаънатлаганлар», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан


https://t.me/Qorirovotuz
1.2K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 16:21
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:00:42 Гўзал хотиманинг аломатлари

1. “Кимнинг дунёдаги охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”. Абу Довуд ва Ҳоким ривоятлари.
2. Бурайда ибн Ҳусайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Мўминнинг ўлими пешонадан тер чиқиши билан бўлади” деганларини эшитдим”. Аҳмад, Насоий, Термизий ва бошқалар ривоят қилишган.
3. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси бир мусулмон жума куни ёки жума кечаси вафот этса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди”. Термизий ривояти.
4. Аллоҳнинг тоати устида вафот этиш. Масалан, намозда, рўзадор ҳолда, ҳаж ёки умра қилаётганда, Аллоҳнинг йўлига даъват қилаётганда ва ҳоказо ҳолатларда вафот этиш. Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни солиҳ амалга йўллаб қўяди ва ўша амал устида жонини олади.
5. Кўпчилик мусулмонларнинг мақташи. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: “Бир жанозани кўтариб ўтиб қолишди. Одамлар ўша маййитни мақташди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Вожиб бўлди” дедилар. Кейин бошқа жанозани олиб ўтишди. Одамлар у маййитни ёмонлашди. Бу сафар ҳам Пайғамбар алайҳиссалом: “Вожиб бўлди” дедилар. Шу пайт Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Нима вожиб бўлди?” деб сўрадилар. У зот: “Сизлар мақтаган маййитга жаннат вожиб бўлди. Сизлар ёмонлаган маййитга дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз” деб жавоб бердилар”.
6. Вафот этган кишининг юзида табассумнинг пайдо бўлиши.
7. Кўрсаткич бармоқнинг кўтарилиши.
8. Юзнинг ёришиб, ярақлаб кетиши ва унда ҳурсандчилик аломатларининг зоҳир бўлиши. Албатта, бу ўлим фариштасидан эшитган жаннат хушхабарининг юзда акс этишидир.


https://t.me/Qorirovotuz
1.4K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), edited  16:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:30:53 ​​Болаларнинг намозга ўргангани қолади

Қадимда Кўфада Зубайд ибн Ҳорис ал Ёмий деган киши ўтган. Саҳобалардан бир-икки кишини кўриш шарафига ноил бўлган улуғ зотлардан. Бу киши ҳақида ҳадис ривояти бўйича ўз замонасининг дарғаси бўлган Шуъба ибн Ҳажжож "Зубайд ал Ёмийдек кишини кўрмаганман" дейди. Ҳолбуки, ўша даврда Шуъба кўрмаган, зиёрат этиб илм олмаган олим кам эди.

Шундай улуғ зот бўлмиш Зубайд ал Ёмий бир масжидда муаззинлик қилар эди. У ҳар доим маҳалласидаги ёш болаларни тўплар, "келиб намоз ўқинглар, сизларга ёнғоқ бераман" дерди.

Болалар намоздан сўнг гувиллашиб унинг атрофини ўраб олар, у ҳар бир болага ёнғоқ улашиб чиқар эди. "Нима қилардингиз бундай қилиб?" деганларга: "Нима бўпти, бор-йўғи беш дирҳамга ёнғоқ оламан, холос. Болалар эса, намозга ўрганишади" деб жавоб берарди. (Бу пул ўша вақтда жуда қадрли эди). 

Абу Нуайм Исфаҳоний, Ҳилятул авлиё китоби.

Аллоҳ таоло барча ўтган улуғларни ғариқи раҳмат қилсин, намозга чорловчиларни ёрлақасин, тўсувчиларни ҳидоят қилсин. Ўзи ҳар нарсага қодир. Амин.

Сайфуллоҳ Носир


https://t.me/Qorirovotuz
1.6K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), edited  15:30
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:19:05
2.0K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 14:19
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:18:02 Ёмон хотиманинг аломатлари

1. Ширк устида ёки Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини менсимаган ҳолда вафот этиш. Масалан, намозга бепарволик қилиб турганда, хамр, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб турганда, қўшиқ, мусиқа, турли беҳаё филмлар томоша қилаётганда, умуман, Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган ишларни қилиб турганда вафот этиш.
2. Вафот этаётган пайтда қовоқнинг солиниши, юзнинг қорайиши, юзда норозилик асарининг зоҳир бўлиши. Албатта, бу норозилик фариштадан эшитилган Аллоҳнинг ғазаби ҳақидаги хабар туфайли юзага келади. Бутун жасаднинг қорайиб кетиши ва ҳоказо.
Энди, намозга бепарволик қилувчиларга, хусусан, уни ўқимай юрганларга биродарлик маслаҳатим шуки, улар тезда тавбага шошилишсин! Намозни ўз вақтида қолдирмай ўқишга ҳаракат қилишсин! Чунки, намоз ислом динининг устунидир. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Биз билан уларнинг орасидаги фарқ намоздир. Ким уни тарк қилса, кофир бўлибди” деганлар. Аҳмад ва Молик ривоят қилишган.
Яъни, ким намозни тарк қилса, унга нисбатан бепарволик қилса, иймони ноқис бўлади, комил мўмин бўлмайди. Борди-ю, қасддан тарк қилса ёки унинг фарзлигини инкор этса, кофир бўлишида шубҳа йўқ.
Намоз ўз соҳиби учун мустаҳкам қўрғондир. Ҳақиқий маънода ўқилган намоз ўз соҳибини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Аллоҳ таоло: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут, 45) деб марҳамат қилган.
Эй дўстим, сен ўзингни ушбу мустаҳкам қўрғон билан сақлаяпсанми? Сен ҳар куни эшигинг ёнида оқадиган анҳорда кунига беш маҳал чўмилиб, покланганинг каби, хатоларингни ҳам кунига беш вақт намоз билан ювяпсанми? Фурсатни қўлдан бой бермасдан туриб, тавба қилиб ол! Ўлим фариштаси келиб қолмасидан олдин отингни қамчила! Чунки, сен бу дунёда қилган барча ишларинг мукофотини ёки жазосини фаришта жонингни олаётган чоғдаёқ кўра бошлайсан. Шундай экан, яхшилик уруғини эк! Яхши ҳосил териб оласан. Аммо кимда-ким бу яхшиликдан юз ўгирса, намозни тарк қилса, унинг хотимаси ёмонлигининг аломати – ғассол юваётган пайтда бутун жасадининг қорайиб кетишидир.
Аллоҳдан бу каби хотимадан паноҳ сўраймиз. Эй меҳрибон Роббимиз, бизларни ўлимга чиройли тайёргарлик кўриб, гўзал хотима топадиган бандаларингдан қилгин!


https://t.me/Qorirovotuz
2.3K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 13:18
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:17:33
Хўш, инсон вафот этганига амин бўлсак, нима қилишимиз керак?

1. Агар кўзлари очиқ бўлса, кўзларини юмиб қўйилади.
2. Ияги боғланади.
3. Уни жойидан кўчириш, ювиш, кафанлаш осон бўлиши учун бўғимларини бўшатилади.
4. Қорни шишмаслиги учун қорин устига бирорта оғирроқ нарсани бостириб қўйилади.
5. Ювиш ва кафанлаш ишлари бошлангунича жасадни бутунлай ўраб қўйилади.
6. Уни ювиш ва кафанлашга шошилиш. Чунки, Пайғамбар алайҳиссалом: “Жанозани тезлатинглар. Агар маййит солиҳ, яхши инсон бўлса, уни неъматларга тезроқ олиб борган бўласизлар. Борди-ю, маййит солиҳ эмас, ёмон инсон бўлса, уни елкаларингиздан тезроқ қўясизлар” деганлар. Бухорий ривояти.
7. Қарзлари бўлса, уни узишга шошилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Мўминнинг нафси, то қарзи тўлангунича, боғлиқ ҳолда бўлади”.
(Имом Термизий ривояти)


https://t.me/Qorirovotuz
2.4K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), edited  12:17
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:00:22
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!




https://t.me/Qorirovotuz
2.5K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 12:00
Ochish/sharhlash