Kanal manzili:
Toifalar:
Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
26.54K
Kanalning ta’rifi
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Реклама хизмати @ummat7777
Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 335
2022-09-01 12:14:02
#БИЛАСИЗМИ:
Оқил инсон учун энг азиз нарсалардан бири унинг Ватанидир. Чунки Ватан уни ўз ери устида ва осмони остида тарбиялади. Ватанни севиш олийжаноб хислатлардандир.
https://t.me/Qorirovotuz
1.6K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 09:14
2022-09-01 12:04:02
Мусулмончилик ҳар биримизнинг юрагимизда, виждонимизда бўлиши лозим. Инсон имон-эътиқодли бўлса, юртига содиқ бўлиб хизмат қилса, у ҳақиқий ватанпарвар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев.
https://t.me/Qorirovotuz
1.6K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 09:04
2022-09-01 11:13:02
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АППАРАТДА СЎЙИЛГАН ПАРРАНДА ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
CАВОЛ: Парранда фермаларида қайчи билан ёки бошқа замонавий аппаратларда сўйилган парранда гўштлари ҳалол ҳисобланадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Бисмиллаҳ”ни ҳар бирига айтиб тиғли нарса билан сўйса ҳалол бўлади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.me/Qorirovotuz
1.8K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 08:13
2022-09-01 10:12:10
#Ҳадис
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ жаннат аҳлига: «Эй жаннат аҳли!» дейди. Улар: «Лаббайка Роббана ва саъдайка!» дейишади. «Рози бўлдингизми?» дейди. «Яратганларингдан ҳеч кимга бермаганингни бизга берасан‑у, нега рози бўлмайлик?» дейишади. У Зот: «Сизларга бундан ҳам афзалини бераман», дейди. Улар: «Эй Робб, қайси нарса бундан афзал экан?» дейишади. У Зот: «Сизларга розилигимни нозил қиламан, бундан кейин сизлардан ҳеч қачон норози бўлмайман», дейди».Имом Бухорий ва Муслим ривояти.https://t.me/Qorirovotuz
1.9K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 07:12
2022-09-01 09:11:03
ҲАҚИҚИЙ БАНДА КИМ?
Инсон бу дунёда бир неча кунлик меҳмондир. Бу дунёга у на ўз хоҳиши билан келади ва на ўз хоҳиши билан кетади. Мазкур вақт оралиғида ўз ҳою ҳавасларига кўра ҳаёт кечиришга банданинг ҳаққи йўқдир.
Унинг Хожаси ва Яратувчиси – Аллоҳ уни йўкдан бор қилди. Бас, инсон Унинг амри билан бу дунёга келади ва Унинг амри билан дунёни тарк этади. Одамзот Аллоҳнинг буйруқларига қулоқ солиб, амал қилиб яшаса, нажот топади.
Яшашдан мақсад – Аллоҳ таолога бандалик қилиш, ҳаётдан мақсад эса Аллоҳ таолони зикр қилишдир. Аллоҳ таолога қулликни ўз ўрнига қўйган киши ҳақиқий маънодаги бандадир. Аксинча бўлганида эса, у нопоклик, ёлғон-яшиқ ва алдов исканжасига тушиб қолган бўлади.
''ЭРКАК КИШИ КАМОЛОТИДА АЁЛНИНГ ЎРНИ''
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
https://t.me/Qorirovotuz
2.1K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 06:11
2022-09-01 08:10:29
Сайирсиз байрам
Омар ва Хана 34-қисм
https://t.me/Qorirovotuz
2.0K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), edited 05:10
2022-09-01 07:09:02
Уламоларга тош отаётган, туҳмат қилаётганлар Аллоҳдан қўрқсин.
Устоз Сайдуллоҳ домла
https://t.me/Qorirovotuz
2.3K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 04:09
2022-09-01 07:00:45
Барака - Аллоҳнинг лашкаридир
Солиҳлардан бири:
"Аллоҳим ризқимга барака бер", деб дуо қиларди. Буни бир киши эшитиб:
"Нима учун Аллоҳим менга ризқ бер, демаяпсан?" деб сўради. Шунда солиҳ зот:
"Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотларининг барчасининг ризқини кафолатлаган. Мен ризқимга барака беришини сўраяпман. Чунки барака бу Аллоҳнинг лашкаридир ва уни хоҳлаган кишисига беради. Агар барака молга келса, у кўпаяди. Фарзандга келса, солиҳ бўлади. Агар баданга келса, қувватли бўлади. Агар қалбга келса, саодатли бўлади", деди.
Аллоҳим бизга ато этган неъматларингнинг барчасига барака бер.
https://t.me/Qorirovotuz
2.3K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), edited 04:00
2022-09-01 06:08:03
Бугун Устозимиз Сайдуллоҳ домла Каттақурғон туманидаги янги қурилган Мерган Ота жомеъ Масжидини зиёрат қилдилар.
https://t.me/Qorirovotuz
2.4K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 03:08
2022-09-01 05:07:02
#Ҳикмат
Аллоҳ зикри қийинчиликни енгиллаштиради, мушкулни осонлаштиради, машаққатни камайтиради. Аллоҳ зикр қилинар экан, қийинчилик борки, енгиллайди, мушкул борки, осонлашади, машаққат борки, камаяди, шиддат борки, арийди, бирор ғам‑ғусса борки, бартараф бўлади. Албатта Аллоҳ таолони зикр қилиш қийинчиликдан кейинги кушойиш, машаққатдан кейин енгиллик ва ғам‑ғуссадан кейин шодлик (сабаби)дир.
https://t.me/Qorirovotuz
2.3K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 02:07