Get Mystery Box with random crypto!

ЎҒЛИНИ ЎЗИНИНГ ЖАЗМАНИГА УЙЛАНТИРГАН ЁЗУВЧИ КИМ? Оҳирги пайтл | Qora Mergan

ЎҒЛИНИ ЎЗИНИНГ ЖАЗМАНИГА УЙЛАНТИРГАН ЁЗУВЧИ КИМ?

Оҳирги пайтларда Мамадали Маҳмудов (адабий таҳаллуси – Эврил Турон) ва унинг турмуш ўртоғи Гулзамон Акбарлар ижтимоий тармоқларда менга қарши фаол чиқишлар қила бошлашди. Аслида уларнинг ҳам менга бургачалик фарқи йўқ. Лекин Исмат Хушевга ўхшаб, тилимни қичитишяпти.

Ҳовлисига дўстлари билан келиб, уларнинг кўз ўнгида турмуш ўртоғини чақириб, намойишкорона оёқ кийимларини аёлининг қўл рўмолчаси билан арттирган эркак ҳақида ўқиганмисизлар? Ўқимаган бўлсангиз, энди ўқийсиз.

Мамадали Маҳмудовнинг турмуш ўртоғи унинг мана шундай қилиқларидан куйиб, раҳматли бўлиб кетдилар. Эврил Турон 1999 йилги февраль портлашларида ноҳақ айбланиб, узоқ йиллар Каримовнинг қамоқларида ўтириб чиққанини кўпчилик билади.

Ўша қамалишидан олдин Мамадали Маҳмудовнинг яккаю ёлғиз ўғли Бобур отаси билан гаплашмас эди. Ота қамоқдан чиққанидан кейин ҳам ўғил ота билан гаплашмади ва ҳозир ҳам гаплашмайди.

Бунинг сабаби 90-йилларнинг бошига бориб тақалади. Ўша пайтлари Мамадали Маҳмудов пулга кўмилган вақтлар эди. Кўчада “разборшчик”лар одамларнинг автомобилларини ўғирлаб, чойхоналарда одамларни “грузить” қилиб юрган даврлар эди.

Зинога ўч Мамадали Маҳмудов Тошкент кўчаларида 18 яшар бир қизчани илаштириб олади. Унга катта пуллар бериб, икки хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, қизчани бузиб қўяди. Ёзувчи бироз вақтгача шу қиз билан кўнгилҳушлик қилиб юради. Орада қизнинг отаси бўлган воқеалардан хабар топади.

Қизнинг отаси ўша пайтда Тошкентда донг таратган “разборшчик”лардан бири эди. Унинг исми-шарифи маълум. У одам ҳозир ҳам тирик. Унинг ўша қизи ҳам тирик. Одоб юзасидан ва қизнинг ҳозирги турмушига путур етказмаслик ниятидан уларнинг исмларини бу ерда ёзмайман.

Дарғазаб “разборшчик” Мамадалини чойхонага олдириб: “Тўй қиласан ва қизимга ё ўзинг уйланасан, ёки ўғлингни уйлантирасан! Акс ҳолда, кўча йигитлари сени “уч ҳарф” қилишади” – дейди.

Қўрқоқ Мамадали ўйланиб ўтирмасдан ўғли Бобурни ўзи бузган қизга уйлантиради. Ёзувчи ўзи уйланса ҳам бўлар эди, лекин, ўзи уйланса, катта гапга қолиши ва даромадли ишидан ажраши аниқ эди. Қинсевар ва пулсевар Мамадали Маҳмудов бегуноҳ ўғлини қурбонликка келтирди. Йигитнинг руҳияти, психикаси синди. Шундан кейин Бобур у қиз билан ажрашди, яна 5-6 марта уйланди.

Сўнгра Мамадали Маҳмудов ўзининг ўша “разборшчик” қудаси-қайнотаси билан опоқ-чопоқ бўлиб олди. У орқали Мамадали Маҳмудов автомобиль ўғриларига “наводка” бериб, баъзи ҳамкасбларининг машиналарини ўғирлаш таклифларини кирита бошлади.

Масалан, ёзувчи-шоирлар Жамол Камол ва Нурали Қобилларнинг машиналари Мамадали Маҳмудовнинг “наводкаси” билан ўғирланган. Бу факт ўша машиналарни ўғирлаган Мурод Тўйчиевнинг Тошкент шаҳар ИИББ терговчиларига берган кўрсатмаларида акс этган. Терговга чақиртирилган Мамадали Маҳмудов негадир жазодан қутулиб қолади. Ўша пайтда пулдор бўлган ёзувчи муқаррар жазодан катта пора эвазига қутулиб қолган бўлиши ҳам мумкин.

Норасида ўғлини ўзининг жазманига уйланишга мажбурлаган мана шу одам ва унинг хотини бугун мени “мараз” – деб ҳақорат қляпти. “Ўзингга, ўтмишингга бир қарасанг-чи!” – дегинг келади.

Мамадали Маҳмудов нега Мирзиёев ҳукуматига ҳеч нарсага қарамасдан маддоҳлик қиляпти? Бунинг сабаби ҳақида пастда тўхталаман.

Пул, мансаб, шон-шуҳрат ва қинга ўч бу нусҳа қамоқдан чиққач, ашаддий каримовпараст Гулзамон Акбарга уйланди. Бу хоним Туркияда яшаган пайтда ижтимоий тармоқларда “Каримов - менинг отам!” – деб, “додаси”га тил теккизтирмасди. Мамадали Маҳмудов мана шу ялоқига уйлангач, ёзувчининг ўғли Бобур отасини уйидан ҳайдади. Уйсиз қолган Мамадали Маҳмудов каримовпараст хотинчаси билан Чирчиқда ижарада яшаб юрди.

Мамадали Маҳмудов ҳукуматдан текин уй олиш учун президент Мирзиёевга бир неча маротаба хат ёзди. Бундан ташқари, орага раҳматли Ҳалима Худойбердиева ва унинг турмуш ўртоғи Мавлон Умурзоқовни қўйиб, бир неча бор илтимосномалар жўнатди.