Get Mystery Box with random crypto!

Ёзувчининг “дарди”дан ДХХ хабар топгач, унга бир шарт қўйди. Д | Qora Mergan

Ёзувчининг “дарди”дан ДХХ хабар топгач, унга бир шарт қўйди. ДХХ вакиллари: “Шавкат Миромонович Сизни Муҳаммад Солиҳнинг одами деб билади. Уй масаласи шунинг учун битмай турибди. У ер бу ерларда Солиҳни ёмонлаб, сўкиб юрсангиз, ишингиз битиб кетади” – дейишади. Буни эшитган Мамадали Маҳмудов зудлик билан Солиҳни қоралаш кампаниясига киришади.

Мирзиёевдан уй олиш учун у Исмат Хушевнинг кўрсатувида Муҳаммад Солиҳни қоралаб чиқди. Сўнгра “Ютюб” каналида видеолавҳа ҳам жойлаштирди ва эрттаси куни олиб ташлади.

Мамадали Маҳмудов ва унинг турмуш ўртоғи Гулзамон Акбарлар Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги ҳақоратларини ўз телефонларига ёздириб юришади. Ҳар эҳтимога қарши, бири ёзмаса, иккинчиси ёзади, деган мақсадда икки диктофонга ёздиришади. Кейинчалик “запись”ларни ДХХдаги кураторларига, улар эса президент маъмуриятига етказиб юришди.

Эрт-хотиннинг бу фаоллиги иш берди. У Муҳаммад Солиҳни ёмон кўришини Мирзиёевга ҳар томонлама исботлай олди. Натижада 2019 йилнинг кузида президент Шавкат Мирзиёев Мамадали Маҳмудовни “фидокорона” хизматларини инобатга олиб, унга Юнусободдаги “Мегапланет” гипермаркети қаршисидаги “Мегаполис” турар-жой комплексидан икки хонали квартира ҳадя қилди. Пулсевар ва қинсевар ёзувчи ҳозирги пайтда хотинчаси Гулзамон Акбар билан шу уйда туради.

Кеча ўғлини ўз жазманига уйланишга мажбур қилганлар, машина ўғриларига шериклик қилганлар ва уларнинг каримовпараст хотинлари бугун адолатсиз, порахўр ва ўғри ҳукуматга қарши гапираётганларни “маразлар”га чиқариб ўтиришибди.

Мамадали! Менга қарши вайсашни бас қил! Хотинингга ҳам айт, тилимни қичитмасин! Папкаларимни титишга мажбур қилмаларинг! Келишдикми?

Оқ кабинетдаги

Qora MERGAN

08 / 09 / 2020