Get Mystery Box with random crypto!

“02”НИНГ ҚОТИЛ ЮГУРДАГИ УМИД ҚУРБОНОВ НЕГА ЖАЗОДАН ҚУТУЛИБ ҚОЛ | Qora Mergan

“02”НИНГ ҚОТИЛ ЮГУРДАГИ УМИД ҚУРБОНОВ НЕГА ЖАЗОДАН ҚУТУЛИБ ҚОЛГАН?

Мирзиённинг қудаси “Ботя” Турсуновнинг катта ўғли Улуғбек Турсунов ўз югурдакларининг ҳар қандай жиноятини ботси-бости қилишга отдатланган. Эл орасида “02” лақаби билан айтиладиган Улуғбек Турсуновнинг шундай “пайтава”ларидан бири подполковник Умид Қурбоновдир.

Умид Қурбонов 2019 йил 6 апрель куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Муқимий шоҳ кўчасида хизмат машинасида кетаётиб, М. Зайнутдинова исмли аёлни уриб юборади ва ўлимига сабабчи бўлади. Оқибатда марҳуманинг уч фарзанди зор йиғлаб қолади.

Ўшанда Ўзбекистоннинг расмий Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов республиканинг амалдаги “ички ишлар вазири” Улуғбек Турсуновга: “Умид Қурбонов ариза ёзиб, бошқа ишга ўтсин!” – дейди. Улуғбек Турсунов ўз вазирига: “Умид ҳеч қаерга кетмайди ва жазоланмайди! Шу ерда қолади ва ишлайди!” – деб қўпол равишда жавоб беради. Пўлат Бобожонов қўли остидаги Улуғбек Турсуновга ғинг дея олмайди.

Натижада қотил Умид Қурбонов бир муддат ишга чиқмай юриб, бир ойдан сўнг, 2019 йил май ойида, яна ўз ишига қайтади ва ишини давом эттиради.

Милиция подполковниги Умид Қурбонов 2018 йилда Тошкент шаҳар ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи этиб тайинланган. “02”нинг ўнг қўли ҳисобланадиган Умид Қурбонов тадбиркорларга таҳдид қилиб, уларни талаш билан ҳам шуғулланиб келди.

Улуғбек Турсунов “отнинг устида” экан унинг кўрсатмасига кўра, Умид Қурбонов ўзига тўқ тадбиркорларни нишонга олиш билан шуғулланди. Икки қотил тадбиркорларни “профилактик суҳбат”га чақириб, улардан очиқчасига бир неча минг доллардан бир неча ўн минг долларгача пул таъма қилиб келишган.

Умид Қурбонов тадбиркорлар билан “профилактика суҳбат”лар давомида таҳдиднинг классик усулини қўллаб келган:

“Сен жиноий йўллар билан пул топар экансан. Устингдан шикоят бор. Қамалиб кетишни истамасанг, даромадингдан 20 фоизини келтириб берасан. Ўшандагина сенга ҳеч ким тегмайди. Сен Улуғбек Турсунов ҳимояси остида бўласан”.

Улғбек Турсунов ва Умид Қурбонов бу усулларни тунги клублар, ресторан эгалари, дўкондорлар ва ўрта бизнес вакилларига нисбатан қўллаб келишган.

“02” ва унинг қотил югурдаги Умид Қурбоновнинг таҳдидларидан қутулиш учун бечора тадбиркорлар икки қароқчининг шартларига рози бўлишган. Бу икки қароқчи Тошкентда наркотиклар савдосини ҳам назорат қилишади. Бу мавзуга ҳали алохида тўхталаман.

Улуғбек Турсунов ўтган ҳафта охирида Москвадан Тошкентга қайтди ва таъқибга олишларидан қўрқиб, уйида писиб ўтирибди.

Отдан тушса ҳам эгардан тушмайдиган Умид Қурбонов эса кўча-куйда Улуғбек Турсунов яқинда ички ишларга вазир бўлади, деб гап тарқатмоқда.

Мирзиён!

“Одолат, одолат ва яна бир марта одолат!” – деб кўтанингни йиртавермасдан қудангнинг қотил ўғли Улуғбек Турсунов ва унинг қотил югурдакларини жиноий жавобгарликка торт, қамат! Қўлингдан келадими?!

Шу иш қўлингдан келмаса, кўтингни қисиб, индамай юр, “болтун”!

Оқ кабинетдаги

Qora MERGAN

2/ 09/ 2020