Get Mystery Box with random crypto!

Мана шулар “Oq Mergan” саҳифаси учун мақола ёзувчилар ичида эн | Qora Mergan

Мана шулар “Oq Mergan” саҳифаси учун мақола ёзувчилар ичида энг катта маош оладиганларидир. Ўзларининг туҳматлари учун улар ойига 200 доллардан 1000 долларгача маош олишади. Қолган муаллифлар (асосан маҳаллий матбуотда ишлайдиган журналистлар) майда-чуйда ҳисобланиб, ДХХдан арзимаган пул олишади.

Мақола ва пост ёзувчилар орасида шундайлари ҳам борки, уларга пулдан ҳам ҳукуматга яхши кўриниш муҳимроқдир. Улар ичида энг машҳури Мамадали Маҳмудовдир. У фейсбукка хотини Замоной Акбарова имзоси билан битиклар қолдиради.

Охирги пайтларда журналистлар Бобомурод Абдуллаев ва Малоҳат Жўраевага қаттиқ ёпишди. Уларни “Oq Mergan”га боғлашга уринди. Бобомурод Абдуллаев ҳибсга олинганда ҳурсандчилигини яширгани ҳам йўқ. Очиқча чиқишдан қўрққани учун мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳга панада туриб тош отишни суяди.

“Oq Mergan” саҳифасини очишдан кўзланган асосий мақсад – “Qora Mergan”нинг ёзганларини йўққа чиқариб бориш. Яна ДХХ томонидан саҳифага алоқадорликда гумонланган кишиларни ошкор қилиб, гумондорларни омма олдида “айбланувчи”ларга айлантириш ҳамда жамият фикрини гумондорларнинг ҳибс этилишига ва қамалиб кетилишига тайёрлаб бориш вазифалари бор.

“Oq Mergan”ни очган “лох”лар, унга матн ёзиб бераётган тўнкалар!

Сизлар фақат ДХХнинг гумонларини мақола тарзида чиқариб ўтирганингизни эл кўриб турибди. Мен билан бахслашмоқчи бўлсангиз, нега келтирган маълумотларим устида эмас, “Qora Mergan” ким бўлиши мумкин?” – деган масала устида ғовға кўтаряпсиз? Ким эканимнинг сизларга нима фарқи бор? Ҳақиқатни Али айтдими ёки Вали айтдими, фарқи борми?

Мақолаларимда келтирилган қайси фактни далил ва исбот билан инкор қила оласизлар? Ҳеч бирини!

Мен ёзган маълумотлар тасдиқланиб бўлди, сиз ёзган нарсалар эса ҳеч қачон тасдиқланмайди. Чунки мен аниқ фактларни етказяпман, сизлар эса ДХХнинг шаблонга айланган ва эскирган “гумон”ларини ёзаяпсизлар. Факт билан гумоннинг фарқига бормайсизларми?

Сизлар менинг ортимдан, мен чизган йўлдан юряпсизлар. Исботлаб берайми?

Мен саҳифамни “Qora Mergan” деб очдим, сизлар эса менга рақиблигингизни кўрсатиш учун “Oq Mergan”ни очдингиз. Мен кабинетимни “Оқ” деб ёзаяпман, сизлар эса кабинетингизни “Қора” деб ёзаяпсизлар. Сизларда оригиналлик йўқ, фикр йўқ. Чунки бош чаноғингизнинг ичида мия ўрнига кўтни шамоллашдан асраб турадиган ёғлар бор. Ёғлардан фикр чиқмайди.

Айтинг-чи, ким кимнинг изидан юрибди? Менга тақлид қилиб юрганингизни сезаяпсизми? Сизлар менинг йўриғимдасиз, аксинча эмас.

Сизлар ДХХ томонидан менга қарши вовуллаш учун тайёрланган итларсиз.

Ҳаттоки ДХХдаги офицерлар ҳам сизлардан нафратланади.

Лекин сизлар мен тузган режа асосида вовуллаётганингизни билмайсиз ҳам. Сиз: “Бизни ДХХ йўналтираяпти” – деб ўйлайсиз.

ДХХ топшириғи бўйича ҳар сафар кимнидир “уриб” чиққанингизда ДХХ гумонга олган одамларнинг кимлигини, “қора рўйхат”ни фош қилаётганингиздан хабарингиз борми? Туҳмат мақолаларингизда “уриб” чиқилган одам учун халқаро майдонда улкан қалқон, жиддий ҳимоя яратаётганингизни биласизми? Сизнинг публикацияларингиз сиз “уриб” чиққан одамларни катта грантлар ва маълум даҳлсизлик билан таъминлаётганини қаердан ҳам билардингиз.

Аҳмоқлар! Сизларни мен йўналтираяпман. Ҳали мен сизларни кўп ўйнатаман, йўлларимга соламан.

“Oq Mergan”нинг итлари! Орқамдан “шагом марш”!

Оқ кабинетдаги

Qora MERGAN

28/ 08/ 2020