Get Mystery Box with random crypto!

КИМ? ҚАЕРДА? ҚАЧОН? “OQ MERGAN” ҲАҚИДА “ҚОРА” МАЪЛУМОТЛАР Мен | Qora Mergan

КИМ? ҚАЕРДА? ҚАЧОН? “OQ MERGAN” ҲАҚИДА “ҚОРА” МАЪЛУМОТЛАР

Мен ўтирган оқ кабинетга “Oq Mergan” ва унга эгизак саҳифалар, уларнинг ташаббускорлари, хомийлари, админлари ва ёзарлари ҳақида маълумотлар келиб тушди. Шуларни ошкор қилмоқчи эдим.

Менга рақиб сифатида очилган “Oq Mergan” саҳифасининг ортида ДХХ туришини кўпчилик аллақачон пайқаб бўлди. Саҳифа ДХХнинг Таҳлилий Бошқармаси қарори билан очилган бўлиб, уни Сиёсий мухолифатга қарши курашиш бўлими офицерлари назорат қилишади.

Саҳифа ДХХнинг ўзида очилган, уни юритиш (администраторлик) ишлари тошкентлик блогер ШФга топширилган. У яқингача Фейсбукда ҳам фаол эди. Мени ўқиётган ДХХчилар кимни назарда тутаётганимни яхши англашяпти. Бу йигитнинг вазифаси ДХХ томонидан юборилган матнларни (мақолаларни) “Oq Mergan” саҳифасига юклаб боришдан иборат.

ШФ “Oq Mergan” саҳифаси очилишидан олдин ДХХга чақиртирилган бир суҳбат чоғида “конторшчик”ларнинг туҳматига учрайди ва “қўлига тушади”. ДХХ “опер”лари унинг телефонига Содиқ Самарқандийнинг маърузалари акс этган видеоларни жойлаштириб, блогерни шу бўйича қамаш билан қўрқитишади.

“Қопқон”га тушган блогер кўз ёш тўка бошлагач, “раҳмдил” ДХХчилар унга ҳамкорлик - “Oq Mergan” саҳифасини юритиш эвазига бир миллион сўм ойлик маош таклиф қилишади. “Қамоқдан қутулиб қолгани”га ҳурсанд ШФ бу ҳамкорликка жон деб рози бўлади.

ШФ мақолаларни ДХХдаги куратори А.Мдан олади. Саҳифага қўйиладиган мақолалар Сиёсий мухолифатга қарши курашиш бўлимига келиб тушган матнлардан саралаб олинади.

Саҳифада мақолалар қўйила бошлагач, куратор А.М блогерга ваъда қилинган пулдан кам суммалар – 300 минг ва ҳаттоки 200 минг сўм маош бера бошлайди. Блогер норозилик билдирса, унинг телефонидан “чиққан” диний маърузалар ва қамоқ мавзуси кўтарилади.

Исми жисмига мос А.М ҳар бир мақолага қўйилган “лайк”лар, шарҳлар ва саҳифа обуначилари сонини “фотошоп” қилиб, бўлим раҳбарларига соҳта (қўшиб ёзилган) маълумотларни етказишни одат қилган. Пастдаги “мошенник” тепадаги “мошенник”ни алдаб юрибди. ШФнинг куратори мана шу “қаҳрамонлик”ларини турли давраларда дўстларига бир неча бор мақтанган.

Ҳой А.М! “Салом” чойхонасида ўтирганингда маст бўлиб, бошлиғингни “фотошоп” билан “лох” қилиб юрганингни кимларга айтганингни эсла!

Мен ўтирган оқ кабинетга етиб келган маълумотларга кўра, “Oq Mergan” саҳифаси учун қуйидаги “таниқли” одамлар ҳам мақолалар ва изоҳлар ёзиб беришади:

Азиза Эшонқулова (“Исмигул Шайҳуддинова”, “Снайпер Блогер”) – ДХХ офицери, талабалик давридан “контора”га қулоқлик қилиб юрган, ИИВда ишлаган, ҳозирда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ва Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматида ярим ставкага ишлайди. Охирги ҳафталарда Москвада жон сақлаб, ”лойқа сувлар тингач” Тошкентга қайтишга умид қилаётган Улуғбек Турсуновнинг ўйнашидир. ИИВни ДХХга, ДХХни ИИВга сотиб юради, телерадиокомпанияда эса иккала ташкилотга “қулоқ”лик қилади. Фейсбукда асосан диндорларни аниқлаб, улар ҳақида маълумот тўплаш билан шуғулланади. Кўплаб ДХХ зобитларининг ҳам бошига етган бу аёл. Мен унинг суратини фейсбукка жойлаштирганимдан кейин ДХХга чақиртирилиб тушунтириш хати ёзишга мажбурланди. Бир неча кун дами чиқмай юрди. Ҳозир яна жонланиб қолган.

Мўътабар Тожибоева (“Ўтюрак”, “Шаллақи”, “Мешок без матки”, “Бегемот”) – ДХХнинг 30 йиллик “қулоғи”. Унинг туғишган акаси ДХХ подполковниги бўлиб, бир неча йил олдин нафақага чиққан. 90-йилларда Фарғонада ётмаган терговчиси қолмаган. Ўзбек халқи чиқиндиси ҳисобига яшайдиган гижжа. Чиркинликда Мўътабар билан фақат Исмат “кнопка” тенглаша олади.

Тўлқин Қораев (“Қора Таппи”, “Толик”, “Алкаш”) – “қулоқ”ликка ўтганига уч йил бўлади. Унга “Ватанга эсон-омон қайтиб бориш, Тошкент аэропортида гуллар билан кутиб олиш” ваъда қилинган. Шветсияда яшаётган ўзбеклар ҳақида ДХХга маълумот етказиб туради.

Дилмурод Саид (“Диля”, “Дилсил”, “Зек”) – журналист, “сиёсий” маҳбус. Унга инсон ҳуқуқлари соҳасида легал ва расмий, хавфсиз ва таъқибсиз фаолият юритиш ваъда қилинган.