Get Mystery Box with random crypto!

БОТИР ТУРСУНОВНИНГ КЎЗИГА КИМЛАР “QORA MERGAN” БЎЛИБ КЎРИНМОҚД | Qora Mergan

БОТИР ТУРСУНОВНИНГ КЎЗИГА КИМЛАР “QORA MERGAN” БЎЛИБ КЎРИНМОҚДА?

Ҳар гал янги мақола чиқарганимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиён селектор йиғилишларида ўша куни чиққан мақолам туширилган қоғозларни қўлига ушлаб олади. Кейин ДХХ раҳбарларини ҳали ҳам мени тополмаётганлари учун бирма-бир онасидан роса сўкади.

Йиғилиш иштирокчилари ерга қараб, ўта жиддий ўтирсалар ҳам, сиртдан бу тўплантилар ҳақиқий комедияга айланади. Чунки Мирзиён шу қадар кулгили сўкиниб, оғзидан кўпик сочадики, томоша марказида бўлади. Гоҳида шилтаоғиз Мирзиён сўкинавериб, ҳолдан ҳам тояди. Комедия!

Унинг сўкишларидан “руҳ”ланган ДХХ раҳбарияти келиб, “контора” офицерларини сўкади. Бу ерда Ботир Турсунов жонбозлик кўрсатади. Сўкиниш бўйича икки қудага етадигани йўқ. Иккаласи ҳам ажойиб масхарабоз. Ҳаётларида “Ботя”га ўхшаган аҳмоқ раҳбарни кўрмаган ўзбек чекистлари ҳам бошларини эгиб ўтиришади. Мажлис тугагач, пана-панага ўтиб, субутсиз раҳбарларини масхара қилишади. Бундай истеҳзоли кулишлар одатда узундан узоқ ҳақоратлар билан якун топади.

Ўтган ҳафта журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон ДХХси талаби билан Қирғизистон ДМХҚси томонидан қўлга олинди.
Дакки эшитавериб чарачган Ботир Турсуновга натижа керак эмасми, “Qora Mergan”ни ушладик деб, қудасидан севинчи олишга ошиқди. Аммо “Ботя” нинг шодлиги узоққа чўзилмади. Мен ҳалиям оқ кабинетдан туриб унинг нақд думбасини нишонга оляпман. “Реформатор” деб чақиришларини истаган Мирзиён эса халқаро саҳнада тўрт йил давомида йиққан обрўсини бир ҳафтада йўқотди.

Ботир Турсунов "контора"да кимга ишонишини, кимдан гумон қилишини билмай боши қотган. ДХХ раҳбарияти аввалига чекистларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиб чиқиб, “ватанга садоқатли бўлиш тўғрисида” тилхат ёздириб олди. Камига ҳар бир ДХХ ходими ишга келган пайти ва кетаётган пайти имзо қўйиб чиқишга мажбурланмоқда. Ҳаммао саросимада, ҳамма бир-биридан гумон қилган. Баттар бўлсин, “Ботя”! Унутма, Ўзбекистонда ўзини ҳурмат қилган чекистларнинг бирортаси сенга ишонмайди. Улар “Qora Mergan” ҳақига дуо қилишади, сендай аҳмоқни ҳақоратлашади.

Ботир Турсунов кўзига “Qora Mergan” бўлиб кўринаётган одамлар рўйхатини тузиб чиққан. Жинни “Ботя” кимдан гумонланаётганига бир қаранг:

1. Бобомурод Абдуллаев, журналист
2. Ислом Холбоев, мухолифатчи
3. Шуҳрат Бобожонов, журналист
4. Қудрат Бобожонов, журналист
5. Ҳурмат Бобожонов, журналист

Бу “провалчи” чурбаннинг фикрлашига қаранг – ким Муҳаммад Солиҳга яқин бўлса, шулардан гумонланяпти. “Ботя” бошқача фикрлай олмайди, унинг ақли бошқа нарсага етмайди. Уни тўғри тушуниш керак. Жинниларнинг устидан кулиш – гуноҳи азим.

“Ботя”!

Шу йўналишда ишлашда давом эт! Ишларингга омад, тўнка!

Оқ кабинетдаги

Qora MERGAN

17/ 08/ 2020