Get Mystery Box with random crypto!

МИРЗИЁН ҚАЙСИ ФОЛБИНЛАР ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНАДИ? (2- қисм) 20 | Qora Mergan

МИРЗИЁН ҚАЙСИ ФОЛБИНЛАР ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНАДИ?

(2- қисм)

2001 йилги пахта мавсумида (октябрь ойида) синоптиклар Самарқанд вилоятининг бир нечта туманларида ёғингарчилик бўлиши ҳақида хабар тарқатишади.

Биринчи сортга топшириладиган пахта режасини бажара олмай, Ислом Каримовнинг ғазабига учрашдан қўрққан вилоят ҳокими Шавкат Мирзиён ёрдамчиларидан: “Вилоятда кучли дам соладиган муллалар борми?” – деб сўрайди.

Шунга маҳаллий амалдорлар Мирзиёнга вилоят бош имоми Усмонхон Алимовни тавсия қилишади.

Шавкат Мирзиён Усмонхон Алимовнинг олдига, Имом-Бухорий мажмуасидаги масжидга бориб, унга муддаосини айтади. Томи кетган Шавкат Мирзиён: “Шундай ўқингки, булутлар Самарқандга бир томчи ҳам ёмғир ташламай ўтиб кетишсин” – дейди.

Хурофоту бидъатга муккасидан кетган Усмонхон Алимов “Хўп”, дейди ва Самарқанд далаларидаги пахта ҳосилини ёмғирдан “асраш” учун икки кун дам уришга ваъда беради.

Бахтли тасодиф туфайли ёмғир Самарқандга ёғмайди. Буни Усмонхоннинг “дами”дан деб билган Шавкат Мирзиён вилоят имомининг “каромат”ларига беш кетиб, уни ўзига пири-комил қилиб олади. Кейинчалик Бош вазир қилиб тайинланганида Шавкат Мирзиён уни Рустам Иноятов ва Ислом Каримовга айтиб, муфтий лавозимига ўтказади.

Хотинчалиш икки иблиспарастнинг дўстлиги, кўриб турганингиздек, бугунгача давом этиб келмоқда.

Бу дўстликдан Усмонхон Алимов ҳам унумли фойдаланиб, Мирзиён орқали ўз яқинларининг юқори лавозимларга тайинланишига эришиб келмоқда. Масалан, Усмонхон Алимов айнан Шавкат Мирзиён орқали ўз жияни Баҳриддин Валиевни Тошкент шаҳри прокурори лавозимига тайинлатган.

Шавкат Мирзиён фолбинларнинг хизматларига муккасидан кетган ягона амалдор эмас. Ислом Каримов давридан бери Ўзбекистон ҳукуматидаги ҳар бир мулозим фолбинларнинг “дам”ларидан фойдаланиб юради. Баланд мартабали шайтонпарастларни фолбинларга ўргатган киши Исмоил Жўрабеков бўлади.

Мана энди Ислом Каримов ва Иcмоил Жўрабековлардан қолган анъанани уларнинг издоши Шавкат Мирзиён давом эттириб келмоқда. 2020 йил баҳорида кучли шамолдан азият чеккан бухороликлар олдида нутқ сўзлаган тўнка Шавкат Мирзиён: “Нақшбандий бобомизнинг руҳларидан илтижо қилиб сўрасак, Нақшбандий бобомиз бизни бу балодан қутқаради” – деган эди.

Ўлган одам қандай қилиб сенга ёрдам беради, жинни?!

Ассалом Мирзиён, жума муборак!

(Давоми бор)

Оқ кабинетдаги

Qora MERGAN

14/08/2020