Get Mystery Box with random crypto!

МИРЗИЁН ҚАЙСИ ФОЛБИНЛАР ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНАДИ? (1- қисм) Ўз | Qora Mergan

МИРЗИЁН ҚАЙСИ ФОЛБИНЛАР ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНАДИ?

(1- қисм)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиён кўти оғриса ҳам, фолбинларга чопадиган тўнкалардан бири. Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманига ҳоким бўлган пайтидан шу бугунгача бу хотинчалиш фолбинлар хизматидан нажот излайди.

Жиззах ва Самарқанд вилоятларига ҳокимлик қилганида ҳамда Бош вазир бўлиб ишлаганида содир қилган қанчадан-қанча жиноятларига қарамасдан Шавкат Мирзиён жаҳлдор президент Каримовнинг жаҳлини тез сўндира олар эди. “Қандай қилиб?” – дейсизми? Оддий қилиб.

Каримовнинг ғазабига учраган пайтларда Мирзиён дарров “кучли дам эгалари”га чиқиб, “олампаноҳ”ни (Ислом Каримовни) ўзига “илитиб” беришни илтимос қилар эди. Фолбинлар Каримовнинг портретига ва тупроққа “дам” уриб, “ўқитилган” портретни ўз кабинетига ёки ётоқхонасига илиб қўйишни, тупроқни эса Каримовнинг уйи остонасига сепишни буюришар эди.

“Дам” солинган тупроқни Ислом Каримовнинг уйи остонасига сепишни Шавкат Мирзиён ҳамма вақт акахони Зелимхон Ҳайдаровдан илтимос қилиб келган. Президент девони раҳбари ҳам Мирзиённнинг бу илтимосларини бажаргани учун 50-100 минг доллар “хизмат ҳақи” олиб келган.

Каримовни Мирзиённинг фойдасига “илитиш” ишлари билан асосан Фарғона вилояти Сўх туманидаги машҳур фолбин Абдураҳмон-чол шуғулланиб келган. Ҳар дам солгани учун бу иблиспараст Мирзиёндан 20-30 минг “кўки”дан олиб келган. Абдураҳмон-чолни Мирзиёнга Зироатхон Ҳошимованинг онаси тавсия қилган. Икки даббани таништириб қўйган ҳам Мирзиёнинг қайнонаси бўлади. Мирзиён шу кунларда ҳам сўхлик фолбинни Тошкентга олдириб туради.

Шавкат Мирзиённинг шайтоний илтимосларини бажариб юрадиган яна бир фолбин Мария исмли тошкентлик армани аёлдир. Асосан карта ва кофе чўкиндисида фол очадиган бу аёл Мирзиённинг душманлари ҳақида “башорат”лар қилиб, Мирзиённинг кучи етмайдиган муросасиз душманларини “қўғирчоқларга игна санчиш” орқали тўшакка михлаш билан шуғулланади.

Мирзиённинг “кучли” дам урувчиларидан яна бири Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовдир. Хотинчалиш Усмонхон Алимов хотинчалиш Шавкат Мирзиённинг назарига Самарқандда тушиб қолган.

Бу ҳақда навбатдаги мақоламда тўхталаман.

Оқ кабинетдаги

Qora MERGAN

12/08 /2020