Get Mystery Box with random crypto!

УБАЙДУЛЛА ЯМАНҚУЛОВ ШАВКАТ МИРЗИЁНГА НЕГА МУШТ ТУШИРГАН? Қўли | Qora Mergan

УБАЙДУЛЛА ЯМАНҚУЛОВ ШАВКАТ МИРЗИЁНГА НЕГА МУШТ ТУШИРГАН?

Қўлига тушганни дўппослашга ўрганган Шавкат Мирзиён вақти-вақти билан ўзи ҳам бошқалардан калтак еб турган. Мирзиён Жиззах ва Самарқандга ҳоким, Ўзбекистонга Бош вазир пайтлари асосан президент Ислом Каримовдан мушт еб юрган. Бироқ бир марта уни ўз ўринбосари ҳам нокаут қилган.

Воқеа 2001 йил август ойида Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимининг дачасида содир бўлган. Вилоят ҳокими Мирзиённинг талаби билан Зарбдор тумани ҳокими ўз дачасида амалдорлар машваритини ташкил қилади. Машваратга Мирзиён, унинг биринчи ўринбосари Убайдулла Яманқулов, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Зарбдор тумани ҳокими ва прокурори келишади.

Маст бўлган Мирзиёев Яманқуловга: “Қачон ўғлингга қизим Саидани олиб берасан?” – дейди. Яманқулов: “Ўғлимнинг яхши кўргани бор экан, жўра. Унинг кўнглига қарши бора олмайман” – дейди.

Бу гапдан жаҳли чиққан Шавкат Мирзиён: “Мен вилоят ҳокими бўлатуриб, сенга илтимос қиляпман. Сен эса ноз қиласанми?” – деб унинг юзига бир шапалоқ туширади. Баланд бўйли Яманқулов эса: “Шу ҳам уришми, жўра? Уриш мана бундай бўлади!” – деб Мирзиённи бир уриб, ағанатади.

Шундан сўнг ўртага прокурорлар тушиб, Яманқуловни тўхтатиб қолишади.

Ман шу воқеадан сўнг эски жўраларнинг ўртаси совуйди. 2003 йилда Шавкат Мирзиён Бош вазир лавозимига тайинлагач, Убайдулла Яманқуловни қаматиш ишларига бел боғлайди. Лекин уни қамата олмайди. Чунки бир пайтлар Москвадаги Олий ҳарбий техник билим юртини тугатган Убайдулла Яманқулов Россия ФСБсидаги генерал курсдошларига чиқиб, Мирзиённинг қатағонларидан омон қолади.

Бугун юксак минбарлардан туриб, кечиримлилик ва одамгарчилик ҳақида оғиз кўпиртираётган Мирзиён ўзи ғараз қасдли бир шайтондир. Бу тушунчалар ҳақида гапириш Мирзиёнга эмас.

Эй, исқирт Мирзиён!

Халқнинг қулоғига лағмон илишни бас қил! Тезроқ кет!

Оқ кабинетдаги

Qora MERGAN

10/08/2020