Get Mystery Box with random crypto!

ИСМАТ КИМГА ИШЛАЙДИ? Кеча,10 август куни ижтимоий тармоқларда | Qora Mergan

ИСМАТ КИМГА ИШЛАЙДИ?

Кеча,10 август куни ижтимоий тармоқларда Канадада истиқомат қилувчи ўзбек журналисти Исмат Хушев ва кўп йиллардан бери Шветсияда яшаб келаётган ҳуқуқ фаоли Дилобар Эркинзода ўртасидаги видео суҳбат тарқалди.

Мен ўтирган оқ кабинетга етиб келган маълумотга кўра, суҳбат Исмат Хушев ўзининг YouTube канали орқали эфирга чиқишидан бир неча дақиқа олдин бўлиб ўтган.

Хушев ва Эркинзода Бишкекда “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси билан Каримовга қарши туркум мақолалар ёзган Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинганини айтиб, бир-бирини табриклайди, журналистни нонкўрликда айблайди.

Ўзаро суҳбат Дилобар Эркинзодани ёмонотлиқ қилиш мақсадида атайлабдан монтаж қилинганми ёки тасодифан эфирда кетганми, билиш қийин.

Исмат Хушев Дилобар Эркинзодага шахсан ДХХ бошлиғининг ёрдамчиси у билан суҳбатлашиб, Бобомурод Абдуллаев ҳақида сўрагани ва ушбу суҳбатдан журналистнинг ушланишини олдиндан англаганини айтиб мақтанади.