Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд тумани ҳокими Раҳима Ҳакимова қарши чиқади. Вилоят ҳ | Qora Mergan

Самарқанд тумани ҳокими Раҳима Ҳакимова қарши чиқади. Вилоят ҳокимлигида ўтказилган мажлисда туман ҳокими вилоят ҳокимига президент Каримовнинг топшириғини эслатиб қўяди. Яна Раҳима Ҳакимова у раҳбарлик қилаётган Самарқанд тумани пахтачиликка эмас, асосан боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашганини ҳам айтади.

Раҳима Ҳакимова Шавкат Мирзиёнга: “Шунга қарамасдан Сиз, Шавкат Миромонович, туманимиздаги мактаб ўқувчиларини пахтачиликка ихтисослашган қўшни Пастдарғом ва Гўзалкентга олиб чиқиш ҳақида буйруқ беряпсиз. Буни қандай тушунса бўлади? Сиз давлат раҳбарининг топшириғини бир пулга олмаяпсизми?” – дейди.

Мирзиён Ўзбекистон Қаҳрамонига ҳеч нарса деб жавоб қайтара олмайди. Чунки Мирзиён Каримовнинг топшириғини саботаж қилаётгани кундек равшан бўлган эди. Мирзиён “Биби Сешанби” бу гапни президент Ислом Каримвога етказишидан қўрқар эди.

Лекин манман Шавкат Мирзиён барибир ўз қарорини ўзгартирмади. Мирзиённинг самарқандлик бегуноҳ болаларга нисбатан бешафқат сиёсати ўз “мева”ларини бермай қўймади. 2002 йилги пахта мавсумида Пастдарғомдаги пахта даласига Раҳима Ҳакимова раҳбарлик қилган Самарқанд туманидан келтирилган 7-синф ўқувчи қизларидан бири кўричаги ёрилиб, пахта даласида ўлади.

Бу фожиадан хабар топган Раҳима Ҳакимова Самарқанд туманидан пахтага чиқарилган барча мактаб ўқувчиларини Пастарғом ва Гўзалкент далаларидан олиб чиқиб кетади. Инсонпарвар аёл Самарқанд тумани халқ таълими бўлимига ва ўрта мактаб директорларига ўқувчиларни пахта теримига чиқаришни расмий буйруқ билан тақиқлайди. Бу тўнғизтабиат Шавкат Мирзиёнга адолапарвар ҳокима томонидан берилган иккинчи тарсаки эди.

7-синфда ўқиган қизнинг Самарқанд туманидан Пастдарғом туманига пахта теришга бориб ўлгани ҳамда Раҳима Ҳакимованинг вилоят ҳокими Шавкат Мирзиённинг топшириғига қарши чиқарган жасур қарори ҳақидаги хабарлар бутун вилоят бир зумда тарқалади. Фожеадан ва ҳокиманинг қароридан хабар топган “STV” тележурналистлари бу ҳақида ўзлари материал тайёрлашдан чўчиб, россиялик ҳамкасбларини Самарқандга чақиришган эди.

2003 йилда Бош вазир лавозимига тайинлангач, Шавкат Мирзиён Самарқанд тумани ҳокими Раҳима Ҳакимова ва “STV” телекомпанияси раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқовдан ўч олишга киришади. Энг аввало Мирзиён адолатпарвар аёлни президент Ислом Каримовдан узоқлаштира бошлайди. Тулки Мирзиён президент девони раҳбари Зелимхон Ҳайдаров ва президент котиби Георгий Крайновга пул бериб, Раҳима Ҳакимовани президент Каримовнинг қабулхонасидан узоқлаштиришга эришади.

Шундан сўнг Мирзиён ўзининг югурдаклари орқали Раҳима Ҳакимовани таҳқирлаш ишларини бошлаб юборади. Мана шу кўргуликлар натижасида Раҳима Ҳакимова инфарктга йўлиқиб, вафот этади.

Таъқибга учраган Фирдавс Абдуҳолиқов эса бандит Шавкат Мирзиённинг дастидан омон қолиш учун АҚШга қочиб кетади. Абдуҳолиқов кейинчалик АҚШга сафар қилган Гулнора Каримова орқали Ўзбекистонга қайтишга эришади. Фирдавс Абдуҳолиқов Ўзбекистонга Гулнора Каримованинг матбуот котиби бўлиб қайтди.

2016 йилда Шавкат Мирзиён президент Ислом Каримовни “тинчитиб”, унинг ўрнига иқтидорга келди. Юхо Мирзиён катта куёви Ойбек Турсунов орқали Фирдавс Абдуҳолиқовдан Самарқанддаги “айби”ни ювиш учун икки миллион доллар ундириб олди. Ойбек Турсуновни Фирдавс Абдуҳолиқовнинг олдига жўнатаётганда Шавкат Мирзиён катта куёвига: “Федя (Фирдавс Абдуҳолиқовнинг ҳукуматдаги лақаби) Ўзбекистонда қамалмай яшайман деса, ҳар йили сен орқали икки “лимон” тўлаб юрсин!” – деган.

Гулнора Каримованинг собиқ матбуот котиби Фирдавс Абдуҳолиқов шу пайтгача қамалмай юришига қараганда Мирзиёнга ҳар йили икки миллион доллар тўлаб келмоқда.

Мана шу юлғич порахўр бугун Ўзбекистонда порахўрликка қарши курашиш бўйича алоҳида агентлик тузди, порахўрликка қарши жуда чиройли гапларни гапиради.

Ўзинг бедаво порахўрсан-ку, исқирт!

Иккиюзламачи каззоб Шавкат Мирзиён мажбурий меҳнатга қарши ҳам кўп оғиз кўпиртиради. Сен маразнинг сиёсатинг туфайли пахта далаларида қанча ўқитувчи, медик ва ўқувчилар ўлиб кетди, ифлос?!

Ассалом Мирзиён душанба муборак!

Оқ кабинетдаги

Qora MERGAN

10/08/2020