Get Mystery Box with random crypto!

МИРЗИЁН ЖИЗЗАХ ВА САМАРҚАНДДА КИМЛАРНИ “ЗАКАЗ” ҚИЛГАН? Бугун | Qora Mergan

МИРЗИЁН ЖИЗЗАХ ВА САМАРҚАНДДА КИМЛАРНИ “ЗАКАЗ” ҚИЛГАН?

Бугун бағрикенглик ва кечиримлилик ҳақида сафсатабозлик қилаётган "Шаҳват Мирёмонович Мирзиёнов" ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган одамларни ҳеч қачон кечирмайди. Аксинча, имкони борича шундай кишиларни жазолашни қасд қилади.

Жиззах вилоятига ҳоким бўлганида Мирзиён зоминлик Алиқул Саримсоқов деган фермернинг ерларини ноқонуний равишда тортиб олади. Чунки фермер вилоят ҳокимининг “Режадан ортиқ йиғилган ғаллани давлатга топшириш” ҳақидаги ноқонуний топшириғини бажаришдан бош тортган. Шундан сўнг Мирзиён унинг ерини тортиб олиб, бошқа фермерга бериб юборади.

Алиқул Саримсоқов ўз ҳуқуқларини тиклаш учун Ўзбекистон Хўжалик судигача чиқади. Тинмасдан курашади. Алиқул Саримсоқовнинг шикоятларидан тинкаси қуриган Шавкат Мирзиён 2014 йилда зоминлик милиса югурдакларини ишга солиб, фермерни заҳарлатиб ўлдиртиради. Заҳарни Зомин тумани Ички ишлар бўлими раҳбарларининг топшириғига кўра бир таксист ва бир аёл беради.

Шавкат Мирзиён Самарқанд вилоятига ҳоким бўлиб боргач, у ердаги энг обрўли амалдорлардан бири, Самарқанд тумани ҳокими, Ўзбекистон Қаҳрамони Раҳима Ҳакимова билан қасдлашиб қолади. Уч марта Олий Мажлисга депутат бўлиб сайланган Раҳима Ҳакимова президент Ислом Каримов билан жуда яхши муносабатларда бўлган.

Раҳима Ҳакимова Самарқанд тумани аҳолисини фақат сешанба кунлари қабул қилгани туфайли одамлар ҳокимага ҳазиллашиб: “Биби Сешанби” (“Сешанба Онаси”) – деб, лақаб қўйишган.

Президент олдида ҳам, халқ олдида ҳам ўзига яраша обрўга эга “Биби Сешанби” Шавкат Мирзиёнга Самарқанддаги ҳокимликнинг илк кунлариданоқ ёқмаган. Чунки Раҳима Ҳакимова Шавкат Мирзиённинг “Режадан ортиқ йиғилган ғаллани давлатга топшириш ҳақида”ги топшириғига очиқча қаршилик билдиради.

Мирзиён бу ғаллани Тожикистонга сотишидан хабардор ҳокима вилоят раҳбарига: “Шавкат ака, Тожикистондаги қариндошларингизга ғалла сотмоқчи бўлсангиз, ўзингизнинг шахсий ғаллангиздан олиб ёки бозордан харид қилиб сотинг” – дейди.

Манман Шавкат Мирзиёнга бу жуда катта тарсаки эди. Яна бир мажлисда Раҳима Ҳакимова шилтаоғиз Шавкат Мирзиёнга: “Шавкат Миромонович! Бу ерда онангиз тенги аёллар бор. Сўкинаверманг! Ё онангиз сизга шундай тарбия берганми?” – деб, Мирзиённинг оғзини ёпади.

Опанинг мана шу хатти-ҳаракатлари шумният Шавкат Мирзиёнга ёқмайди. “Сеними, шошмай тур!” – деб, Мирзиён “Биби Сешанби”ни тинчитишга бел боғлайди.

2002 йилда “Каттақўрғон-Самарқанд” йўлининг Самарқанд туманидан ўтадиган қисмида “Камаз” юк машинаси Шавкат Мирзиённинг автокортежига келиб урилади. Бу авария натижасида Мирзиённинг бир тансоқчиси вафот қилади. Мирзиённинг ўзи омон қолади. Мирзиённинг тирик қолган бир тансоқчиси ва ҳайдовчиси “Камаз” ҳайдовчисини ва унинг шеригини пистолетлардан отиб, ўлдиришади. Чунки Мирзиён ва унинг тансоқчилари бу аварияни қасддан уюштирилган суиқасд деб ўйлашади.

Шавкат Мирзиён: “Ушбу аварияни уюштиришда Самарқанд тумани ҳокими Раҳима Ҳакимова ҳамда Самарқанддаги хусусий “STV” телекомпаниясининг эгаси ва раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқовнинг қўли бор” – деб, гумон қилади. Чунки 2002 йил кузида Фирдавс Абдуҳолиқов Россиянинг “RenTV” телекомпанияси журналистларини Самарқандга таклиф қилган эди.

Рус тележурналистлари Самарқандга келишади. Фирдавс Абдуҳолиқовнинг топшириғига кўра, “STV” телкомпанияси журналисти Солеҳ Яҳёев меҳмонларни Самарқанд вилояти пахта далаларига олиб чиқиб, у ерда мактаб ўқувчилари пахта тераётганини кўрсатади. Бир неча кунда кейин “RenTV” телекомпанияси Самарқанд вилояти ҳокими Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчиларини пахта йиғим-теримига ҳайдагани ҳақида телелавҳа намойиш қилади.

Бу телелавҳа эфирга чиққач, Шавкат Мирзиён қўрқиб қолади. Чунки 2002 йил август ойида, пахта йиғим-терими кампаниясидан олдин президент Ислом Каримов ҳукумат йиғилишида ҳокимларга мактаб ўқувчиларини пахта теримига чиқаришни қатъиян ман қилган эди. Лекин тулки Шавкат Мирзиён пахта планини бошқа ҳокимлардан олдин бажариш учун барибир мактаб ўқувчиларини пахта далаларига олиб чиққан эди.Шавкат Мирзиён мактаб ўқувчиларини пахта далаларига олиб чиқиш ҳақида буйруқ берганда унинг бу буйруғига биринчи бўлиб,