2023-04-14 05:57:49
Вабо (cholera) ҳақида нималарни биласиз?
Вабо(cholerа) - ингичка ичакнинг зарарланиши, умумий аҳволнинг оғирлашуви ва организмнинг сувсизланиши билан кечувчи касаллик.
Тарқалиши: Вабо вибриони беморнинг ахлати, қусуғи, сийдиги билан ташқарига чиқади. Вибрионлар тушган сув ва озиқ овқатни истеъмол қилиш орқали юқади.
Белгилари: Ич тез-тез ва кўп келади, бемор қусади, ҳарорати пасаяди (35—34°), мускуллари тиришади, юрак уриши сусаяди, организм сувсизлангани учун беморнинг кўзлари киртаяди, бадани кўкаради, териси буришиб қолади, ёпишқоқ тер босади.
Олдини олиш: Аҳоли яшайдиган жойларни, шунингдек, оқова сувларни тозалаш, сув таъминоти, озиқ-овқат ва умумий овқатланиш корхоналарини мунтазам назорат қилиш, пашшаларни йўқотиш, санитария-гигиена чора-тадбирлари кучайтирилади.
3.0K views02:57