Get Mystery Box with random crypto!

Имтиҳон Ҳажвия Бугун 11-синфларда бутирув имтиҳони бўлиб ў | Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Имтиҳон
Ҳажвия
Бугун 11-синфларда бутирув имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳонда 38 та ўқувчининг 37 нафари иштирок этди. Имтиҳонга ким келмаган деб ўйлайсиз? Албатта Бой Мат фермернинг арзандаси.
Давоматни 100 фоиз эмаслигини билган завуч бу "хушхабарни" яшин тезлигида директорга етказди. Директор важоҳат билан кириб имтиҳон олувчи ўқитувчи ва синф раҳбарига заҳар сочишни бошлади. Имтиҳоннинг жуда муҳимлигини, унга масъулият билан ёндошмаслик жуда катта жиноят эканлигини, айбдорларни қаттиқ жазоланишини айтиб ким келмаганлигини сўради.
Бой Мат аканинг ўғли, деган жавобни эшитиб ҳавоси чиққан шар каби шалвираб қолди. Синф раҳбарига ўқрайиб қаради. Тезда имтиҳонни бошланг ва менинг ҳузуримга киринг деб чиқиб кетди.

P.S. Имтиҳонда 2 та ўқувчи аъло, 2 нафари 3 ва қолганлари 4 баҳо олишди. 5 баҳо олганларнинг биттаси директоримизнинг жияни, иккинчиси Бой Мат фермернинг ўғли (Адабиёт ўқитувчиси иншони қотириб ёзибди, ўйнаб қўяй...)
У олтин медал олишини хеч кимга айтмайман.

https://t.me/qishloqlikmuallim