Get Mystery Box with random crypto!

Асабимга тегма! Ёзмоқчи эмас эдим. Лекин, 'ўқитувчи' дипломи | Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Асабимга тегма!

Ёзмоқчи эмас эдим. Лекин, "ўқитувчи" дипломига эга юзлаб "тўнкалар"нинг алмойи-жалмойи фикрлари сабр косамни тўлдирди.
Мен ўзимни беайб, мукаммал хисобламайман. Устозлар олдида хар доим таъзимдаман.
Лекин таълимнинг, мактабнинг ичида бўлганим учун, бу тизимнинг сир асрорларини озми-кўпми биламан. Шунинг учун баъзида бу "тўнкаларнинг" саводсизлиги-ю бефахмлигига, чаласаводлиги-ю бефарклигига чидай олмай куйиб, ёниб кетаман.
Афсус...

Тўнкаман...
Ўқитувчи имиджи ҳақида, унинг обрўсини, қадрини кўтариш тўғрисида жуда кўп фикр, мулоҳаза ва хулосаларни ўқидим. Мендан ҳам фикримни сўрашди.
Ёзмоқчи бўлганларим кўп ва хўблигидан нимадан бошлашни билмадим. Қайси камчилик, муаммони ўйласам, ёзсам ўзимнинг айбим очилиб қолаверди.
Мен тўнкаман. Тўнка бўлганда ҳам бутоқли, чириган, бирор фойдали ишга ярамайдиган, бесўнақай тўнкаман.
Минг йил олдин ўқитувчилик дипломини олганман. Шундан буён номим ўқитувчи. Дарсга кириб 45 минутни “ўлдираман”. Бундай 45 минутлилардан эҳҳе қанчасини сувга оқиздим-у...
Бу 45 минутларда қанчадан қанча нав ниҳолни, илм олиш орзусидаги болажонларни саводсиз, умидсиз, мажруҳ қилиб тарбияладим. Мардикорчиликда юрган минглаб қоракўзларнинг азобли ҳаётида менинг хам “хизматларим” бор...
Дарс беришнинг асл моҳияти илм бериш эканини, қалб қўри, кўз нурини бахшида этиш эканини тушунмайман, тушунишни хоҳламайман. Дарсга кириш умр мазмуни эканини англамайман. Ўқитувчи номи нисбий тушунча эканини, илм бериш учун ҳақиқий устоз даражасига етишиш кераклигини тан олмайман.
Қанча сувлар оқиб кетди, умр елдек учиб бораяпти. Ўзгаришлар сония сайин юз бераяпти. Лекин мен ўша – ўшаман. Сентябрда янги кийим кийганимни, телефонимни янгилаганимни, маошим ошганини ҳисобга олмаганда фаросатим, савиям ўша-ўша... Йиғилишларда телефон ўйнаб ўтираман, телеграмда copy paste ни билиб олганман, оғзимда сақич. Ён атрофимдагиларга кеча чойхонада еган ошим, долларнинг ошганлиги, футболдан фалон команданинг ютгани ҳақида валақлайман. Ёшларга эса ўзини жуда ҳам койитиб ишламаслигини, хозирги ўқувчилар ва ота – оналарнинг таълимга умуман қизиқиши йўқлигини, зўр ишласа хеч ким унга хайкал қўймаслигини уқтираман. Кунлар, ойлар ўтишини, маошим тезроқ чиқса оч нафсимни тезроқ қондиришни ўйлайман.
1000 доллар маош мени ўзгартирадими? Имиджимни кўтарадими? Мен фаросатли, билимли, кўзлари ёниб турган устозга айланаманми? Чириган тўнкадан яшнаб турган дарахтга айланаманми???
Йўқ!!! Минг марта йўқ!
Мендек тўнкага имидж ҳақида, илм ҳақида гапиришга йўл бўлсин...

P.S. Ёзганларимни 100 марталаб қайта – қайта ўқидим. Лекин, юрагим “жиз” этмади... Мен шундай тўнкаман.

Эй сен нодон. Шу каби "тўнка" бўлсанг, ақлли одамларнинг сухбатига аралашма.
Аралашма! Коммент ёзиб ақллилик қилма. Шарманда бўласан.
Сенинг кимлигингни хамма билади. Фақат андиша қилади...

https://t.me/qishloqlikmuallim