Get Mystery Box with random crypto!

Биз энди нима қиламиз...? Эрталабдан мактабимизда чинакам хао | Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Биз энди нима қиламиз...?

Эрталабдан мактабимизда чинакам хаос.
Директор ва замлар ишга келишмади. Хаммамиз-ўқитувчилар, ўқувчилар, техник ходимлар хайрон.
Эрталабдан директорнинг "Хамма жой ифлос, фаррошлар қаерга қараяпсанлар, хаммангни бўшатаман, текинхўрлар", завучнинг "саводсизлар, конспектни компьютерда ёзмасликни тайинлаганман, савиянг паст, табелдан иш кунингни айириб, маошингни камайтирганимда кўрасанлар текин томоқлар", маънавиятчининг "галстуги йуқ ўқитувчи ва ўқувчи менинг душманим, синф рахбарлари давоматинг 100 бўлмаса мендан яхшилик кутмаларинг, биринчи соатда хаммангни пайпоғингни линейка билан ўлчайман, психолог - сиз 10 та болани махаллага тадбирга олиб боринг, ёшлар етакчиси - сиз 20 та болани шахарга концертга олиб боринг" -деган дағдағаси эшитилмаганидан хаяжондамиз.
Дарс бошланадиган вақтдан 1 соат ўтди.
Хеч ким дарс бошлай олмаяпти.
Илтимос, кимдир келиб, бизга дағдаға қилсин, дарсни бошлайлик...

https://t.me/qishloqlikmuallim