Get Mystery Box with random crypto!

Хусусий мактаб ... Қўшним ўғлини хусусий мактабга берди. Кеча | Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Хусусий мактаб ...
Қўшним ўғлини хусусий мактабга берди. Кеча кечқурун кетмон сўраб чиққан қўшним таассуротларини айтиб берди. (Аслида мендан боплаб аламини олди. Ичидаги бор гиналарини айтиб олди. Чунки унинг фарзанди 3 йил мени синфимда ўқиган эдида)
Нима эмиш, фарзанди 2 ойда тартибли, ақлли болага айланибди. 3 йилда карра-каррани билмаган бола хозир мураккаб интегралларни, инглиз, араб, хитой тилларини бемалол билаётган эмиш.
Сифатли овқатлар, спорт ва мусиқа тўгараклари...
Эҳҳееее...
Эшитиб туриб хусусий мактаб умуман зерикарли жой эканига амин бўлдим.
Ростда...
Торгина, нимқоронғи синф хонасига кирсанг 48 та ўқувчи ўтирмаса...
Хоналар совук бўлмаса...
Биринчи соатга 28 та бола кеч қолмаса...
Бешинчи соатдан кейин 20 та бола қочиб кетмаса...
Хар 5 минутда майнавиятчи кириб форма, пайпок, тартиб интизом хакида маъруза қилмаса...
Мажбурлаб маза матрасиз тадбирлар уюштирилмаса...
Оёқ боса олмайдиган хожатхонага кирмаса...
Дарсликлар сентябрь бўлмасдан етиб келса...
Ишламайдиган 19-асрдаги компьютерлар бўлмаса...
Мусиқа тўгараги тугул мусиқа муаллими анқонинг уруғи бўлмаса...
Жисмоний тарбия дарсида ўқувчилар 5000 дан йиғиб сотиб олган коптокларида дала чеккасида футбол ўйнамаса...
Ўқувчилар муаллимларини бир тийинга олмасдан хоҳлаган ишини қилмаса...
Ва нихоят менга ўхшаган саводсиз, тўнка, қўрқоқ ва маддох ўқитувчи бўлмаса...
Шуям мактабми.
Э умуман қизиғи йўқ.
Ўзимни мактабимдан қўймасин.
Мазза. Тадбир, тадбир ва яна тадбир.
Мана хозир ҳам 7-синфларда дарсим бор. Лекин ўқувчилар йўқ. Маҳаллада пойтахтдан келган артистлар билан учрашувга мажбуран олиб кетишди.
Зални тўлдириш керакку.
Мен энди бориб сигирларимга карай. Шулардан фойда менга.

P.S. Фарзандим 5-синфни битиряпти. Қаерда сифатли хусусий мактаб бор? Билмайсизларми?

https://t.me/qishloqlikmuallim