Get Mystery Box with random crypto!

МАТМУСАНИНГ МАКТАБИ Пародия Устоз булди Матмуса Олисдаги м | Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

МАТМУСАНИНГ МАКТАБИ

Пародия

Устоз булди Матмуса
Олисдаги мактабга.
Ул мактабда йўлиқди
Бир ажойиб бошликка.

Содда эди Матмуса,
Оддий эди Матмуса,
1 ставка дарс олиб,
Хурсанд бўлдику росса.

Ҳеч гап эмас бахт келса,
Айтар омад деб буни:
3 ой ўтмай бошлиқнинг
Яқинлашди тўй куни.

Битта катта гиламни,
Хўкизига ортди у.
"Мана биздан тўёна",
Дея қуллиқ килди у.

Бир хафтада директор,
Катта мажлис чакирди.
Матмусага устама,
Мукофотлар бердирди.

Ҳамма ҳайрон, ҳамма лол:
«Биз бир икки йил кутардик,
Матмусачи уч ойда
Чиқиб қолди ударник».

Не экан деб, шошилиб
Зарбдорликнинг бу сири,
Чопиб келди суҳбатга
Донишгазет мухбири.

Эртасига бу хабар
Тарқаб кетди ҳар ёққа.
Сарлавҳа ҳам чиройлик:
«Илғор ўрнак — мактабга».

Хат ёғилар шахардан:
Ташаббусни қўллаймиз!
Домлаларни тажриба
Алмашишга йўллаймиз!

«Алвон-алвон шиорлар
Пайдо бўлар ҳар жойда:
«Янгиликка — катта йўл!»
«3 йилликни — уч ойда!»

Ҳайъатларда кеккайиб
Яйраб юрар Матмуса.
Биз ундоқ, биз бундоқ деб
Сайраб юрар Матмуса.

Алқисса шу — баъзида
Шундай бўлиб қолади —
Биров қилиб меҳнатни,
Биров обрў олади.

Кейинги сатрларда директоримизнинг исми ёзилган эди.
Эрта индин премия бераман Сизга деганлиги учун учирдим
Директоримизни танидингизлар а?

https://t.me/qishloqlikmuallim