Get Mystery Box with random crypto!

Хисобли дўстмисиз? Хар куни кечқурун калкуляторни олиб хисоб-к | Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Хисобли дўстмисиз?
Хар куни кечқурун калкуляторни олиб хисоб-китоб қиламан.
Шарифа 5 та лайк босди, мен хам 5 та босдим. Мансур ака 3 та босди мен 4 та босдим. Битта қарзи бор. Исломжон 10 та босди мен 7 та босдим. 3 та лайк қарздорман.
Матқовулга 3 та лайк босдим, у қурумсоқ биттаям босмади.
Жасмин, Феруза, Дилшодбой, Мухриддин, Комилжон, Исроилжон, Наргиза, Нигора ва бошкалар хар куни 10 тадан друзясига мажбурлаб лайк бостиради
Хотиним хайрон. "Дадаси, уйқудан қолиб, нима кераги бор шу лайкни?"-дейди.
Э, нодон хотин. Сен қаердан хам билардинг лайкнинг лаззатини.
P.S. Хурматли хамқишлоқлар. Билиб-билиб лайкларни босинглар. Хисобли дўст айрилмас дейишган машойихлар!
https://t.me/qishloqlikmuallim