Get Mystery Box with random crypto!

воситаси, шунингдек, 1715 дона «Регапен», 211 дона «Тропикамид | Кайфуша

воситаси, шунингдек, 1715 дона «Регапен», 211 дона «Тропикамид», 200 дона «Зардекс», 185 дона «Лирика» кучли таъсир қилувчи дори воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Бундан ташқари, жиноий гуруҳ етакчилари бўлган ака-уканинг маҳаллий аҳоли орасида «Электросеть» кўчаси дея аталувчи - А.Ҳайдаров кўчасида жойлашган яшаш хонадонларида ва шаҳарнинг Амир Темур кўчасида жойлашган уларга тегишли «ХХХ» тунги клубида ва автомашиналар ювиш шохобчасида ҳам тинтув-тергов ҳаракатлари ўтказилди.

Натижада, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган умумий қиймати 103 млн сўмлик 3000 дона «Тропикамид», «Регапен» «Лирика» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари, «бита» таёқлари, ўткир тиғли жисмлар, алоқа воситалари, катта миқдордаги пул маблағлари, ҳисоб-китоб дафтарлари, гаров сифатида қолдириб кетилган ҳайдовчилик гувоҳномаси, диплом, никоҳ тузилгани ҳақида гувоҳнома, фуқаролик паспортлари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Бундан ташқари, ДХХ ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига қарши ўтказилган бошқа бир тезкор тадбирда эса Андижон шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Кобальт» автомашинаси шаҳарнинг «Дўстлик» МФЙ ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, унда 2296 дона «Лирика», 1598 дона «Тропикамид» ва 337 дона «Регапен» дори воситалари борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди.

Бу каби тадбирлардан яна бири Олтинкўл туманида ўтказилиб, унда Наманган – Андижон йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Ласетти» автомашинасида 4032 дона «Регапен» ҳамда 971 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Олтинкўл туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ушбу дори воситаларини Андижон шаҳрида сотишни режалаштирган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@qimorboz_kayfusha