Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ хабарига кўра, тадбир натижасида Қирғизистон Республикасид | Кайфуша

ДХХ хабарига кўра, тадбир натижасида Қирғизистон Республикасидан ноқонуний олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Олинган маълумотларга кўра, 1988 ва 1991 йилларда туғилган, муқаддам судланган ака-ука томонидан 2 нафар қариндошини жалб этган ҳолда, кишига вақтинчалик сархушлик бағишлайдиган кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси йўлга қўйилган.

Дастлаб, вилоят марказидаги Навоий шоҳкўчасида ўтказилган тезкор тадбирда 1997 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс бошқарувидаги «Нексия-3» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисмида 70 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Сўнгра унинг кўрсатмаси асосида жиноий гуруҳнинг бошқа бир аъзоси - муқаддам 3 маротаба судланган, 1983 йилда туғилган аёлнинг яшаш хонадонидан таркибида психотроп моддалар туркумига кирувчи «тригексифенидил гидрохлорид» моддаси бўлган 75 дона «Циклодол» дори