Get Mystery Box with random crypto!

Qarshi DU "Kredit-modul"

Telegram kanalining logotibi qarshidu_kredit_modul — Qarshi DU "Kredit-modul" Q
Telegram kanalining logotibi qarshidu_kredit_modul — Qarshi DU "Kredit-modul"
Kanal manzili: @qarshidu_kredit_modul
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 429
Kanalning ta’rifi

Qarshi davlat universiteti Kredit-modul tizimi (European Credit Transfer System (ECTS))

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-01-10 20:37:11
#talabalarga_yengillik

Joriy yilning 12-yanvar kunidan Qarshi davlat universitetida o‘quv jarayonlari offlayn va onlayn tarzda boshlanishi munosabati bilan "Shtab" tashkil qilindi. Shtabga talabalar o‘quv jarayoni va turar joy bilan ta’minlash masalalari bo‘yicha murojaat qilishlari mumkin.

Shuningdek, quyidagi telefon raqamlari orqali ham bog‘lanish imkoniyati yaratilgan.

O‘quv jarayoni bo‘yicha:
+99890 674 86 95
Turar joy bilan ta’minlash bo‘yicha: +99890 615 04 64

@qarduuz
496 views17:37
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:16:25
Талаба кабинетининг асосий саҳифаси такомиллаштирилди!!!

Талаба кабинетининг асосий саҳифасидаги тезкор мурожат иконкаларидан қулай фойдаланиш учун улар 4 гуруҳга ажратилди:

Фанлар ва ресурслар - бу гуруҳда ўқув режа, дарс ва назорат жадваллари, фан танлови ва фан ресурсларидан фойдаланиш мумкин.

Ўқув фаолияти - бу гуруҳда талабанинг давомат ва ўзлаштириши, имтиҳонлар ва рейтинг дафтарчасидан фойдаланиш мумкин.

Қайта ўқиш - бу гуруҳда қайта ўқишга ариза бериш, қайта ўқишнинг дарс ва назорат жадвали ҳамда ўзлаштириш натижасидан фойдаланиш мумкин.

Ҳужжатлар рўйхати - бу гуруҳда талаба фаолиятида зарур бўладиган ҳужжатларга сўров бериш ва ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин.

#ХЕМИС #Талабакабинети
Миллий консультант
415 views09:16
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:16:25
Дарс жадвалида линклардан фойдаланиш!!!

Дарсларни онлайн ўқитиш ёки дарсга оид бошқа ресурсларни кўрсатиш мақсадида дарс жадвалида линклардан фойдаланиш имконияти қўшилди.

Бунинг учун:

1) Декан ролида дарс жадвалини яратишда Қўшимча деган майдонга онлайн ўқитиш тизимининг линки киритилади

2) Талаба кабинетида дарс жадвалидан фойдаланишда кўрсатилган линклар устига босиш орқали кўрсатилган тизимга автоматик ўтиш амалга оширилади.

#ХЕМИС #Дарсжадвали
Миллий консультант
301 views09:16
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:16:25
Қолдирилган дарслар статусини ўзгартириш такомиллаштирилди!!!

Давомат статуси функционали орқали талабаларнинг қолдирилган дарс соатлари сабабли ёки сабабсиз шаклга ўтказилиши мумкин.

Тизимнинг янги версиясида давомат ҳолатни аниқроқ тақдим этиш учун қолдирилган дарс миқдори соатларда кўрсатилди ҳамда ҳолати ранглар билан ажратилди.

#ХЕМИС #Давомат
Миллий консультант
258 views09:16
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:16:25
Дарс ўтишни ва талабалар давоматини белгилаш!!!

Хемис тизимида дарс ўтиш ва унда қатнашмаган талабалар давоматини киритиш такомиллаштирилди.

Дарс ўтиш ва давоматни белгилаш қуйидагича амалга оширилади:

1) Ўқув машғулотининг ўтилган (ёки ўтилаётган) мавзуси танланади

2) Мавзу номининг охирида келтирилган соатига қараб ўнг томондаги майдонда машғулот соати ўрнатилади. Одатда бу соат доимий равишда 2 соатни кўрсатади.

3) Агар машғулот 1 соатлик бўлса у ҳолда кўрсатилган майдонга 1 соат қиймати ўрнатилади ва дарсда қатнашмаган талабалар катагига "1" қиймати киритилади.

4) Агар машғулот 2 соатлик бўлса у ҳолда кўрсатилган майдонга 2 соат қиймати ўрнатилади ва дарсда қатнашмаган талабалар катагига "2" қиймати киритилади.

5) Барча параметрлар ўрнатилиб ва дарсда қатнашмаган талабалар соати киритиб бўлингандан сўнг Сақлаш кнопкаси босилади.

Муҳим!!! Давомат сақлангандан сўнг киритилган соатларни ўзгартириб бўлмайди.

#ХЕМИС #Давомат
Миллий консультант
251 views09:16
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:16:25 Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.8.14.12 10.01.2023й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Ўқитувчининг давомат журналида дарсда қатнашмаганларни белгилаш тартиби ўзгартирилди (Машғулотлар / Дарс ўтиш)

2) Қолдирилган дарс соатларини сабаблига ўтказиш функционали такомиллаштирилди (Давомат / Давомат статуси)

3) Талаба кабинети асосий интерфейсининг кўриниши ўзгартирилди, иконкалар гуруҳланди

4) Талаба кабинетида дарс жадвалини тақдим қилиш такомиллаштирилди, энди дарс жадвалига киритилган линкларни босиб бошқа тизимларга ўтиш мумкин

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант
249 views09:16
Ochish/sharhlash
2023-01-10 11:19:32
Дарс жадвалида линклардан фойдаланиш!!!

Дарсларни онлайн ўқитиш ёки дарсга оид бошқа ресурсларни кўрсатиш мақсадида дарс жадвалида линклардан фойдаланиш имконияти қўшилди.

Бунинг учун:

1) Декан ролида дарс жадвалини яратишда Қўшимча деган майдонга онлайн ўқитиш тизимининг линки киритилади

2) Талаба кабинетида дарс жадвалидан фойдаланишда кўрсатилган линклар устига босиш орқали кўрсатилган тизимга автоматик ўтиш амалга оширилади.

#ХЕМИС #Дарсжадвали
Миллий консультант
427 views08:19
Ochish/sharhlash
2023-01-04 08:17:12
Qarshi davlat universiteti rahbar va pedagog xodimlar uchun 2023-yil 4-yanvardan boshlab 7-yanvar sanasigacha oʻtkaziladigan "Kredit- modul tizimi asosida ta'lim" hamda "HEMIS tizimida ishlash" bo'yicha qisqa muddatli kurs boshlandi!
657 viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash