Get Mystery Box with random crypto!

Дарс ўтишни ва талабалар давоматини белгилаш!!! Хемис тизим | Qarshi DU "Kredit-modul"

Дарс ўтишни ва талабалар давоматини белгилаш!!!

Хемис тизимида дарс ўтиш ва унда қатнашмаган талабалар давоматини киритиш такомиллаштирилди.

Дарс ўтиш ва давоматни белгилаш қуйидагича амалга оширилади:

1) Ўқув машғулотининг ўтилган (ёки ўтилаётган) мавзуси танланади

2) Мавзу номининг охирида келтирилган соатига қараб ўнг томондаги майдонда машғулот соати ўрнатилади. Одатда бу соат доимий равишда 2 соатни кўрсатади.

3) Агар машғулот 1 соатлик бўлса у ҳолда кўрсатилган майдонга 1 соат қиймати ўрнатилади ва дарсда қатнашмаган талабалар катагига "1" қиймати киритилади.

4) Агар машғулот 2 соатлик бўлса у ҳолда кўрсатилган майдонга 2 соат қиймати ўрнатилади ва дарсда қатнашмаган талабалар катагига "2" қиймати киритилади.

5) Барча параметрлар ўрнатилиб ва дарсда қатнашмаган талабалар соати киритиб бўлингандан сўнг Сақлаш кнопкаси босилади.

Муҳим!!! Давомат сақлангандан сўнг киритилган соатларни ўзгартириб бўлмайди.

#ХЕМИС #Давомат
Миллий консультант