Get Mystery Box with random crypto!

Талаба кабинетининг асосий саҳифаси такомиллаштирилди!!! Та | Qarshi DU "Kredit-modul"

Талаба кабинетининг асосий саҳифаси такомиллаштирилди!!!

Талаба кабинетининг асосий саҳифасидаги тезкор мурожат иконкаларидан қулай фойдаланиш учун улар 4 гуруҳга ажратилди:

Фанлар ва ресурслар - бу гуруҳда ўқув режа, дарс ва назорат жадваллари, фан танлови ва фан ресурсларидан фойдаланиш мумкин.

Ўқув фаолияти - бу гуруҳда талабанинг давомат ва ўзлаштириши, имтиҳонлар ва рейтинг дафтарчасидан фойдаланиш мумкин.

Қайта ўқиш - бу гуруҳда қайта ўқишга ариза бериш, қайта ўқишнинг дарс ва назорат жадвали ҳамда ўзлаштириш натижасидан фойдаланиш мумкин.

Ҳужжатлар рўйхати - бу гуруҳда талаба фаолиятида зарур бўладиган ҳужжатларга сўров бериш ва ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин.

#ХЕМИС #Талабакабинети
Миллий консультант