2022-04-29 15:14:02
Ўз яхши кўрганини ким азоблайди?!Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:“Аллоҳ (эса) сабрлиларни севар” (Оли Имрон сураси, 146-оят).
Аллоҳ таоло бандаларини гуноҳларини кетказиш учун балолантиради. Бу билан улардан дўзах азобини узоқлаштиради.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган”, дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Мусибатлар берилиши муҳаббатнинг аломати. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар Аллоҳ бандасига яхшиликни ирода қилса, унга дунёда уқубатни тезлаштиради. Агар Аллоҳ бандасига ёмонликни ирода қилса, гуноҳи билан уни тутиб туради. Ҳатто қиёмат куни у билан келади”, - дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Динор ҳам ўтда қайта-қайта қиздирилиб, кириб кетмагунча, болғада урилиб, қолипга солинмагунга қадар устига подшоҳлар исми нақш қилиб тушурилмайди. Бало-мусибатлар мўминнинг хорланишига эмас, унинг гуноҳи кечирилишига сабаб бўлади.
Қийинчиликлар билан юзма-юз бўлганда табассум қилинг. Қийинчиликларга дуч келгандаги дастлабки қадам сабр билан табассум қилишдир."Нафс тарбияси" китобидан.
#Ибрат
БИЗГА ҚЎШИЛИНГКўпроқ дўстларингизга юборинг
Қалбда Қурон Каналига Обуна
Бўлинг https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
16.9K viewsedited 12:14