Get Mystery Box with random crypto!

Ўз яхши кўрганини ким азоблайди?! Аллоҳ таоло Қуръони каримда | QALBDA QUR'ON

Ўз яхши кўрганини ким азоблайди?!

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:

“Аллоҳ (эса) сабрлиларни севар” (Оли Имрон сураси, 146-оят).

Аллоҳ таоло бандаларини гуноҳларини кетказиш учун балолантиради. Бу билан улардан дўзах азобини узоқлаштиради.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган”, дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Мусибатлар берилиши муҳаббатнинг аломати. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Аллоҳ бандасига яхшиликни ирода қилса, унга дунёда уқубатни тезлаштиради. Агар Аллоҳ бандасига ёмонликни ирода қилса, гуноҳи билан уни тутиб туради. Ҳатто қиёмат куни у билан келади”, - дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Динор ҳам ўтда қайта-қайта қиздирилиб, кириб кетмагунча, болғада урилиб, қолипга солинмагунга қадар устига подшоҳлар исми нақш қилиб тушурилмайди. Бало-мусибатлар мўминнинг хорланишига эмас, унинг гуноҳи кечирилишига сабаб бўлади.

Қийинчиликлар билан юзма-юз бўлганда табассум қилинг. Қийинчиликларга дуч келгандаги дастлабки қадам сабр билан табассум қилишдир.

"Нафс тарбияси" китобидан.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


Кўпроқ дўстларингизга юборинг

Қалбда Қурон Каналига Обуна
Бўлинг

https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx