Get Mystery Box with random crypto!

QALBDA QUR'ON

Telegram kanalining logotibi qalbda_quron_maruza — QALBDA QUR'ON Q
Kanaldagi mavzular:
Жума
Telegram kanalining logotibi qalbda_quron_maruza — QALBDA QUR'ON
Kanaldagi mavzular:
Жума
Kanal manzili: @qalbda_quron_maruza
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.11K
Kanalning ta’rifi

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор (Имом Муслим)
💰Реклама у.н👇
@uzbek_great
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-07-01 11:59:34 ИСЛОМ АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАЙДИ

Мустафо Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Эй синглим! Сендан ака-укалари билан, поччаси билан ёки бошқа эркак қариндошлари билан ўтирмаслигингни, улар билан ҳазиллашмаслигингни, улар билан узоқ суҳбатлашмаслигингни талаб қиладиган, фақатгина аёллар билан суҳбатлашишингни талаб қиладиган йигитгагина турмушга чиқ.
Дўсти зиёратга келганида сендан уларнинг олдига овқат олиб кирмаслигингни талаб қиладиган, дўстлари борлигида ҳатто соянгни кўринишини, овозинг чиқишини ҳам истамайдиган йигитга турмушга чиқ. Солиҳ бошлиқни танла. Зеро қўл остидагиларни келажакда у бошқаради!".

"Муҳаббат ва ҳаёт ҳақида" номли китобидан.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
12.6K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash
2023-06-30 16:11:39
Ҳисобини Аллоҳ қиладиган ҳақсизликлар учун маҳзун бўлманг балки табассум қилинг,жаннатга сармоя йиғиб қўйибсиз…

Жазосини Аллоҳ берадиган ғийбат,бўхтон,тухмат учун ғамга ботманг аксинча табассум қилинг,қиёмат куни гуноҳларингизни ортиб оладиган ҳаммоллар тайин бўлибди…

Мукофотини Аллоҳ жаннат билан адо этадиган синовлар учун йиғламанг балки сабр қилинг,сабрингиз сабаб қиёмат куни жаннатингиз калитини навбатсиз қўлга киритишдек олий бахтга сазовар бўларсиз…

Эгсалар эгилинг,буксалар букилинг,эзсалар эзилинг,аммо зинҳор синманг ва асло эгган,буккан,эзган бўлманг.

Сизнинг улардан фарқингиз марҳаматингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз табассумингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз сабрингиз-матонатингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз минг урунсалар ҳам синмаслигингиз,бошдан бошлашни билишингиз бўлсин.
Ахир сиз улардек эмас,фарқлисиз…

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
15.8K viewsedited  13:11
Ochish/sharhlash
2023-06-30 06:17:48 ОПТИМИСТ

Пессимист: Зулмнинг муддати узайиб кетди.
Оптимист:  Демак золимнинг умри оз қолибди.
Пессимист:  Қийинчиликка сабр қилиш қанчалар оғир!
Оптимист:  Унга олинадиган ажр қанчалар буюк!
Пессимист:  Умидлар сўниб бораяпди.
Оптимист:  Кенгчилик келишига оз қолди.
Пессимист:  Қачон бир гап айтсак унинг тескарисини гапирасиз!
Оптимист:  Аллоҳ таоло айтади: "У шундай зотки, умидлар узилганида ёмғир ёғдиради".

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
14.0K viewsedited  03:17
Ochish/sharhlash
2023-06-29 14:14:01 • Танадан чиқса, инсоннинг жунуб бўлишига, ғусл қилиши вожиб бўлишига сабаб бўладиган, қўлимиз билан ушлашга жирканадиган нутфадан яратилганмиз.
• Бурнимиз ичида нима борлигини ҳаммамиз биламиз.
• Қулоғимиз ичида сариқ рангли олтингугурт каби кирлар борлигини биламиз.
• Қорнимиз ичидаги ичакларимизда нималар тўпланишини биламиз.
• Ҳожатимиз қистаганда, ҳожатхонага боришга муҳтожмиз.
• Нажосат либосимга сачрамасин деб эҳтиётини қиламиз.
• Тозаланиш учун ҳожатхона қоғозига, илиқ сувга эҳтиёж сезамиз.
• Таом есак, тишимиз орасидаги овқат қолдиғини тозалаш учун кичкина тиш тозалагичга эҳтиёж сезамиз.
• Вафот этсак, қабрда танамиз чириб, қуртларга ем бўлиб, тупроққа айланамиз.
• Шундай экан, нега кибрланамиз?! Нега кеккаямиз?! Бандалигимизни, қул эканимизни унутмайлик!
• Пулимиз кўп бўлса ҳам, машинамиз хорижники бўлса ҳам, уйларимиз қаср бўлса ҳам, Тошкентда, Дубайда савдо дўконларимиз бўлса ҳам, соатимиз, узугимиз, кийимимиз, поябзалимиз фалон долларлик бўлса ҳам, қуллигимизни, бир кун ўлишимизни, синов дунёсида яшаётганимизни эсдан чиқармайлик!

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин!

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
18.5K views11:14
Ochish/sharhlash
2023-06-29 11:44:53 Бир таниш айтиб қолди:
-Эрталаб бомдоддан олдин аэропортда араб меҳмонларни кутиб олдим...
Аэропортдан машинада меҳмонхона тараф йўл олдик... Араб шайх тўсатдан йўлакларни супураётган аёлларни кўриб, "Булар кимлар..?" деб савол бериб қолди...
Мен аҳамият бермасдан "Ҳа шу кўча супурувчилари...", дедим...
Шайх "Улар мусулмонми..?" деди...
Мен "Ҳа алҳамдулиллаҳ..." десам, Шайх ҳўнграб йиғлаб юборди, "Наҳот биз мусулмонлар оналаримизни шу ҳолатга солиб қўйган бўлсак..?! Ўз оналарини кўча супурувчилари қилиб қўйган қавм қайдан нажот топсин..?!"

Уни йиғлаганини кўриб мен терлаб кетдим, шунча вақт ўша аёлларга аҳамият бермаган эканман, дейди.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
14.5K views08:44
Ochish/sharhlash
2023-06-27 22:31:55
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин.
Умрингиз исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга.
Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин

Байрамингиз муборак бўлсин!

Фойдали Канал
@TIBBIYOT_TV

AXBOROT LIVE каналига обуна
бўлинг
https://t.me/+w5GZ0vxPFTNjNzJi
https://t.me/+w5GZ0vxPFTNjNzJi
51.7K views19:31
Ochish/sharhlash
2023-06-27 15:24:25
Бугун нима сўраб дуо қилган афзал?

Шу каби савол беришди. Яхшилар бугун истаганингизча дуо қилиб, истаганингизча сўранг.
Масалан, ҳидоят, салим қалб сўранг. Дунёда ҳам, охиратда ҳам офият беришини сўранг. Кенг пок ризқ сўранг. Манфаатли илм сўранг. Фойдали мол, солиҳ жуфт, солиҳ фарзандлар сўранг. Жонингизда, молингизда, аҳлингизда, дунёнгизда, охиратингизда офият сўранг. Ота-онангизга соғлиқ сўранг, уларнинг хизматида тавфиқ сўранг. Эл-юртга барака сўранг, фитналардан, фитначилардан паноҳ сўранг. Ибодатларда ҳузур, зикрларда ҳаловат сўранг. Ака-укаларга, опа-сингилларга, биродарларларга яхшиликлар сўранг, офиятлар сўранг.
Олий Фирдавсни сўранг, Ўзининг розилигини сўранг…

Дуо қилиб ниманидир унутган бўлсангиз, эслашингиз билан яна дуога қўл очиб сўрайверинг. Қайта-қайта сўрайверинг..

Нима истасангиз сўранг, бугун сўрайдиган кун!


•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
21.6K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-06-27 12:06:16 Устоз ўқувчиларига оқ фотиха бераркан, дебди: “Сизларга илм яъни бахтли бўлишнинг сирли калитини бердим, энди бу калит билан хар бирингиз ўз бахтингизни топинглар”.
Ўз бахтини топган шогирдлардан тез вақт оралиғида хабар кела бошлабди. Биринчи шогирд бир шахарнинг хукумдори бўлибди ва бахт бошқарувда эканлигини айтибди. Иккинчи шогирди савдогарлик қилиб бой бўлиб кетибди ва бахт бойликда деган хат жўнатибди. Учинчи шогирдидан хат-хабар олмаган устоз уни харбий бўлиб Ватанига хизмат қилаётганлигини эшитибди. Ва фақат тўртинчи шогирд халқ орасида табиблик қилиб, хақиқий бахт инсонларга ёрдам бериш эканлигини айтибди. Хақиқий бахт бошқаларни бахтига сабабчи бўлишдир.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
14.1K views09:06
Ochish/sharhlash
2023-06-27 07:59:01
Арафа Муборак бўлсин ЭНГ ЯҚИН ДЎСТЛАРИМ!!!

Шу кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Яқинларни биринчи бўлиб
табрикланг


Фойдали Канал @TIBBIYOT_TV

AXBOROT LIVE каналига обуна
бўлинг
https://t.me/+w5GZ0vxPFTNjNzJi
https://t.me/+w5GZ0vxPFTNjNzJi
19.8K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-06-26 14:14:02 Она сиз касал бўлманг..

Она сиз касал бўлманг
Ҳаёт тўхтаб қоларкан
Уйқусиз ўтиб тунлар
Кўзлар йиғлаб тольаркан

Она сиз касал бўлманг
Жоним ёниб куяркан
Соат ҳам секин ўтиб
Дақиқа дил ўяркан

Она сиз касал бўлманг
Овқат ўтмай қоларкан
Диққатим бир жойдамас
Ҳаёл сизда қоларкан

Она сиз касал бўлманг
Дилга дард ороларкан
Кулгу келмай юзимга
Қувончим йўқоларкан

Она сиз касал бўлманг
Уйимдан файз кетаркан
Энди билдим мен учун
Соғ бўлсангиз етаркан

Она сиз касал бўлманг.
Она ҳеч касал бўлманг.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
17.2K views11:14
Ochish/sharhlash