Get Mystery Box with random crypto!

QALBDA QUR'ON

Telegram kanalining logotibi qalbda_quron_maruza — QALBDA QUR'ON Q
Kanaldagi mavzular:
Жума
Telegram kanalining logotibi qalbda_quron_maruza — QALBDA QUR'ON
Kanaldagi mavzular:
Жума
Kanal manzili: @qalbda_quron_maruza
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.11K
Kanalning ta’rifi

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор (Имом Муслим)
💰Реклама у.н👇
@uzbek_great
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-07-15 14:14:27 ​​​​ҲЕЧ ҚАЧОН НОЛИМАНГ!

Одамлар сизни кучли, ижобий фикрловчи ва энергияга бой шахс деб билишсин.

Доим нолийдиган, ҳар нарсада майдалашиб ёмонлик қидирадиган инсонлар ўзидан бошқаларни нари кетишига сабаб бўлади ва камдан кам ҳолда ютуққа эришадилар.

Психологик нуқтаи назарда ҳамма нарса аввал ўй-ҳаёлда, кейин реал ҳаётда содир бўлади.   Шунинг учун доим ижобий фикрланг.

Руҳан кучли бўлсангиз, йўлингизда учраган ҳеч бир қийинчилик сизни орқага қайтара олмайди. Нима хоҳлашингизни тасаввур қилинг, буни рўёбга ошишига қаттиқ ишонинг, ҳаракатни бошланг ва у албатта амалга ошади.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
16.6K views11:14
Ochish/sharhlash
2023-07-15 09:00:44 Сиз буни биласизми?!

• Қуръондаги энг узун сура – ал-Бақара
• Қуръондаги энг қисқа сура – ал-Кавсар

• Қуръонда ишора қилинган энг афзал ичимлик – сут
• Қуръонда ишора қилинган энг афзал таом – асал

• Қуръондаги энг улуғ оят – оят ал-Курси
• Қуръонда зикр қилинган энг ёқимсиз ҳалол нарса – талоқ

• Қуръонда келган энг узун сўз – у ила сизларни сероб қилдик
• Қуръонда ишора қилинган энг афзал кеча – Қадр кечаси

• Қуръонда ишора қилинган энг афзал ой Рамазон ойи
• Қуръонда ишора қилинган энг катта ҳайвон – Ҳут яъни Кит балиқ

• Қуръонда ишора қилинган энг кичик ҳайвон – майда чивин
• Қуръонда энг афзал сура – Фотиҳа

• Қуръонда энг кўп сураларни ўз ичига олган жузъ – 30чи жузъ
• Қуръонда энг кўп номи зикр қилинган мева – узум

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
16.3K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2023-07-14 05:06:19
Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Фойдали Канал @TIBBIYOT_TV

AXBOROT LIVE каналига обуна
бўлинг
https://t.me/+w5GZ0vxPFTNjNzJi
https://t.me/+w5GZ0vxPFTNjNzJi
21.4K views02:06
Ochish/sharhlash
2023-07-05 14:22:07
9 ёшли болакай вафот этибди.
Ғассол майитни пешингача ҳам тайёрлай олмабди. Одамлар безовталана бошлабди.
Ғассолнинг маълум қилишича, ҳар гал болани ювиш якунига етканида боланинг оғзидан қон келаверибди. Бу ҳолат кўпчиликни саросимага солди ҳам. Аммо тайинли жавобни ҳеч ким билмасди.
Токи!Токи, боланинг бобоси ҳақиқатни айтмагунича. Маълум бўлишича...
1.2K views11:22
Ochish/sharhlash
2023-07-04 14:32:57 ҲАСАДГЎЙ “ДЎСТ”ЛАР

Пошшо саройидаги ҳамма аъёнлар Афандини ёмон кўрардилар. Улар пошшога Афандининг устидан ғийбат қилишар, унинг ҳақида турли-туман уйдирмалар тарқатишар эди. Бироқ Афанди билан учрашганларида ҳамиша ўзлари шарманда бўлишарди.

Бир куни улар тўпланишиб пошшонинг олдига кирдилар-да, Афандининг оғзи сассиқлигига уни ишонтирмоқчи бўлишди. Иғво устига тасодифан Афанди келиб қолди. Аъёнларнинг ранги-қути ўчиб, дамлари ичига тушиб кетди.

Пошшо ҳақиқатни билмоқчи бўлиб Афандидан сўради;

— Қани, яқинроқ ўтирчи, аъёнлар сенга қаттиқ касаллик йўлиққан дейдилар, ростми?

— Шоҳим, уларнинг ҳаммаси менинг қадрдон дўстларим, улар ёлғон гапиришмайди, эшитайчи, улар нималар дейишдийкин?

— Буларнинг айтишларича, сенинг оғзинг ёмон сасиб кетган эмиш.

— Уларнинг гаплари жуда тўғри, шоҳим,— деди Афанди,— ҳозиргача мен уларнинг хиёнати, аҳмоқона қилиқларини бировга айтмай ичимга юта берганимдан, ўша иллатлар ичимда сасиб, оғзимдан чиқмоқда.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
7.3K views11:32
Ochish/sharhlash
2023-07-04 13:59:01
98 foiz aniq test

Hozir telefoningizni qanday ushlab turibsiz?
7.0K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-07-03 14:14:02 Мен сизларга бир таклифни айтаман. Мен ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман:
1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" 100 марта.
2. "Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим" 100 марта.
3. "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
4. "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм" 100 марта.
5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи" 100 марта.
6. "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл" 100 марта.
Бу нарсани айтишга тахминан 20 минут ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Сиз бу зикрларни айтинг, уёғини Аллоҳга ҳавола этинг. Ўзининг мадади, ёрдамини ато этиш Унга хосдир.

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
11.6K views11:14
Ochish/sharhlash
2023-07-03 12:01:29 ГЎЗАЛЛИК

  Абу Усмон Найсобурийдан сўрашди:
- Амалларингиз ичида сиз энг кўп умид қиладиганингиз қайси амал?
  Найсобурий деди:
- Ўсмирлигимда оилам мени уйлантирмоқчи бўлишди. Мен кўнмадим. Бир куни олдимга ўранган бир аёл келди. У менга:
- Эй Абу Усмон! Менга уйлансангиз. Мен сизни яхши кўриб қолдим, деди.
   У отаси билан бирга келган эди. У жуда камбағал эди. Мен кўндим. Отаси қизини менга никоҳлаб қўйди. Кечқурун келин ҳузуримга кирди. Қарасам у кўзи ғилай, чўлоқ ва  ногирон қиз экан. Мени шунчалик яхши кўрар эдики, кўчага чиққани қўймас эди. Унинг қалбига озор бермаслик учун унинг риоясини қилар эдим. Унга ёмон кўришимни билдирмас эдим. Азбаройи ёмон кўрганимдан ўзим гўё чўғ устида ўтиргандай эдим.
  Шу ҳолатда ўн беш йил ўтди. Хотиним вафот этди.
  Амалларим ичида энг умид қиладиганим ана шу завжамнинг қалбини риоясини қилганим деб ўйлайман!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
9.1K viewsedited  09:01
Ochish/sharhlash
2023-07-02 14:46:59 АЛЛОҲИМНИНГ МЕҲРИ КЕНГ...

Сиз Қуръондан бир ҳарф ўқидингиз, билингки сизга бир ҳасанот ёзилади. Қарангки олган бир ҳасанотингиз, ўн ҳасанот баробарича экан...

Сиз бир етимни ўз қарамоғингизга олдингиз. Шукурлар келтирингки, сиз Жаннатда Расулуллоҳга хамроҳ бўласиз...

Сиз 100 марта "субҳаналлоҳ" дедингиз ва сизга фаришталар 1000 ҳасанот ёзиб бўлишди...

Сиз "Каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдладингиз. Энди қарангки, сиз дажжол фитнасидан омонда бўлдингиз...

Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир саловот айтдингиз. Аллоҳимни Улуғ ва Меҳрибон Зотлигини қарангки, Аллоҳ сизга ўн саловот айтди...

Сиз фарз намоздан сўнг "оятал курси"ни ўқидингиз, Аллоҳимни Қудрат Эгаси эканлигини қарангки, энди сизни жаннатга киришлигингиздан фақатгина ўлимингиз тўсиб туради, холос...

Сиз ранжиган бўлсангиз ҳам ўзингиз кечирим сўраб қариндош-уруғликни боғладингиз (Аллоҳ учун)
энди қарангки, Аллоҳ сизнинг умрингизга ва ризқингизга кенгчилик ва барака қўшиб берди...

Сиз бир биродарингизга ғайбан дуо қилдингиз... Шунда дархол бир фаришта: "амийн, сенга ҳам ўша мислича бўлсин", -деб қайтариб турибди..

Ҳа азизлар!
Аллоҳимни шу қадар даргоҳи кенг ва меҳри чексизки, У Зотга қанча шукурлар келтирсак шунча оздир!

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ

@QALBDA_QURON_MARUZA
12.5K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-07-02 13:04:01 БУНДАН КЕЙИН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ҚИЛМАЙМАН

У қиз айтади:
“Тўй бўлишимга бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида эканлар. Йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди.

Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим.

Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.

Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!

Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.

Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда бу камайтирмаган”.

Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим.

Шунда бирдан хонадан шифокор чиқиб келди.

Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”.

Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”.

Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман.

Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”.

Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.

Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларга қарамасдан бунақанги алоқа бувам ва бувим ўрталарида эллик тўрт йил давом этди экан?!

Шу пайт куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим.

Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”-деган овоз эшитилди.

Бунақанги ҳолларда мен одатда керакли гаплар билан жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”.

У деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.

Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.

Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унуштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.

Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.

Мана бугун турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман.

Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди.

Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”.

Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.

Эр-хотин ўрасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим:

“Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишдан қўрқадиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.

Доктор Ҳассон Шамсий Пошо

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA
10.5K viewsedited  10:04
Ochish/sharhlash