Get Mystery Box with random crypto!

* Изҳор Сочию қошию кўзидин бошта ҳаводур, Не бошда ҳаво – ҳ | 🌸Қалб армоним🌸

* Изҳор

Сочию қошию кўзидин бошта ҳаводур,
Не бошда ҳаво – ҳар бириси бошқа балодур.

Қоши ёси била ул қора кўз ғамза ўқини
Ушшоқдин ўзга сориға отса хатодур.

Гар чин десангиз, кўзи онинг оҳуи Чиндур,
Хаттини, хато қилмасангиз, мушки Хитодур.

Эврулсам онинг бошиға, топшурсам онга жон,
Жонимда ҳавас улдуру бошда бу ҳаводур.

Ишқ ичра ёшурғон юраким қонини, ваҳким,
Бу сели сиришким бори оламға ёёдур.

Бобур деса ойини, не тонг, жавру жафолиқ –
Ким, ҳусн эли ойини, бале, жавру жафодур.

З. М. БОБУР