Get Mystery Box with random crypto!

Қаро зулфинг фироқинда Қаро зулфинг фироқинда паришон рӯзғор | 🌸Қалб армоним🌸

Қаро зулфинг фироқинда


Қаро зулфинг фироқинда паришон рӯзғорим бор,
Юзунгни иштиёқида не сабру не қарорим бор.

Лабинг бағримни қон қилди, кӯзимдин қон равон қилди,
Нечун ҳолим ёмон қилди, мен андин бир сӯрорим бор.

Жаҳондин менга ғам бӯлса, улусдин гар алам бӯлса,
Не ғам юз мунча ҳам бӯлса, сенингдек ғамғусорим бор.

Агар муслиҳмен ар мусфид, ва гар ошиқмен ар обид,
Не ишинг бор сенинг зоҳид, менингким ихтиёрим бор.

Фиғоним ошди булбулдин, ғами ё’қ зарра бу қулдин,
Басе Бобур, ӯшал гулдин кӯнгулда ҳорҳорим бор...

Заҳириддин Муҳаммад Бобур