Get Mystery Box with random crypto!

#_ёш_истеъдод_соҳиби_ ОҚ ЙЎЛ! Азимов Абрамбек Элмурод ўғл | Qᴀʟᴀᴍ Sᴇʜʀɪ

#_ёш_истеъдод_соҳиби_

ОҚ ЙЎЛ!

Азимов Абрамбек Элмурод ўғли 2005 йилда Косон туманидаги Хўжақўрғон қишлоғида таваллуд топган.
Айни пайтда у тумандаги 28-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олмоқда.
Абрамбек ижодида ўзига хослик бор. Туйғулар жаранги, руҳ эврилишлари, айниқса, изтироблар ёлқини руҳий оламингизга инжа сатрлар оқали куй каби сингиб боради. У ҳали ёш бўлишига қарамай, анча муваффақиятларга эришган...
Абрамбек Азимовга шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг назм шоҳсупасига ташрифинг муборак бўлсин, деймиз!


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Қашқадарё вилояти бўлими