Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ Стив Жобснинг ҳаётини ўзгартирган савол 1976 йилда “App | Blog | Shokhida

​​​​ Стив Жобснинг ҳаётини ўзгартирган савол

1976 йилда “Apple” компаниясига асос солинганидан сўнг компьютер даҳоси Стив Жобс бутун вақтини севимли ишига ажратганди. У ҳар бир йиғилишга қатнашар ва ҳаётида фақат бир мартагина муҳим тадбиркорлик учрашувини ўтказиб юборганди.

“Бунинг жиддий сабаби бўлса керак?” деб ўйлашингиз аниқ. Қандай қилиб ўз ишига садоқатли ва масъулиятли инсон муҳим учрашувни бошқа нарсага алиштириши мумкин?

Ҳаммаси оддий: Жобс бир гўзал қиз билан илк учрашувни ўтказиш учун ишидан воз кечган ва оқибатда ўша қиз унинг турмуш ўртоғига айланган эди.

Бир куни Стив университетда маъруза қилади. Тингловчилар орасида унинг бўлажак турмуш ўртоғи Лоурен Пауэлл ҳам бор эди. Стивга қиз ёқиб қолади ва маъруза қилиб бўлгач қиз билан танишишга қарор қилади. Улар бир-бирларига телефон рақамларини беришади.

Стив узоқ кутишни истамайди ва ўша куниёқ қизни бирга тушлик қилишга таклиф этмоқчи бўлади.
Лекин битта тўсиқ бор эди — у тушлик пайтида муҳим тадбиркорлик учрашувига бориши лозим эди.

Машинага ўтираркан, Стив ўзига шундай савол беради: “Агар бугунги кун ҳаётимнинг сўнгги куни бўлганида нима қилган бўлардим?”

Бир оз ўйлангач, у университетга қайтади, Лоренни топиб, у билан бирга тушлик қилишга йўл олади. Ўшандан кейин улар доимо бирга бўлишган.

Ҳеч нарса абадий эмаслигини тушуниш ҳам доноликдир. Агар инсон буни англаб етса, у ўзида журъат ва матонат топади, ҳаёт деб аталмиш ўйинда таваккал қила олади.

Ўзингизга мана шу саволни тез-тез бериб туринг. Бу савол олдингиздаги энг муҳим қадамингизга ташлашга ёрдам беради. 

Агар бугунги кун ҳаётингизни сўнгги куни бўлганида нима қилган бўлардингиз?