Get Mystery Box with random crypto!

Невроздан халос бўлиш учун нима қилиш керак? Авваллари невроз | Dr. Gavhar Darvish (Psixoterapevt, Psixiatr, Narkolog, PhD)

Невроздан халос бўлиш учун нима қилиш керак?
Авваллари невроз белгиларисиз, умуман бошқа инсон бўлиб яшаб, эндиликда бирдан пайдо бўлувчи салбий фикрлар яшашингизга халақит қилаётган бўлса, терапевтга кўринишингиз керак. Мутахассис айнан қайси жароҳатловчи воқеа невротик бузилишлар ривожланишига олиб келганини аниқлайди ҳамда сизга ваҳима билан курашишга ёрдам беради.
Қолаверса, невроз содир бўлиши жуда кучли бўлмаса, муаммони хонаки усуллар билан ҳал қилишга ҳаракат қилиб кўриш мумкин.
1. Очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилинг
Ҳеч бўлмаганда кунига 30 дақиқа. Ҳаттоки 15 дақиқалик сайр ҳам ўзингизни яхшироқ ҳис қилишингизга кўмаклашади.
2. Яқин инсонлар билан суҳбатлашинг
Қулфланиб олманг! Туғишганлар ва дўстларингизга айнан нима сизни асабийлашишга мажбур қилаётгани ҳақида гапиринг. Сизни қийин дақиқаларда қўллаб туришларини илтимос қилинг.
3. Кунига 8 соатдан кам ухламанг
Уйқуга тўймаслик безовталик ва стрессни оширади.
4. Кофеин ва алкогол истеъмолини чекланг
Улар ҳам сиздаги хавотир ва ҳиссий қўзғалишни оширади.
5. Тўлақонли ҳаракат қилинг
Ваҳима билан курашиш учун мияга қувват зарур. Нонушта, тушлик ва кечки овқатни ўтказиб юбормасликка ва жиддий парҳезларни рад этишга ҳаракат қилинг.
6. Ўз хавотирларингизни қайта таҳлил қилинг
Бу ҳар доим қийинчилик туғдирса ҳам, салбий хаёлларни ёқимлисига алмаштиришга ҳаракат қилинг. Ўзингиздан сўранг: тадбир энг ёмон сценарийда ўтади деб хавотирланишингизга нима мажбур қиляпти? Бунга жиддий сабаблар борми? Масалан, дедлайнни ўтказиб юбордингиз дейлик, хўш, нима бўлади? Ер остин-устун бўлмаса керак, янги тажриба эса келажакда ўз кучингизни тўғри баҳолашингизга ёрдам беради.
7. Барча невротик нохуш ҳодисаларни ёзиб чиқинг
Бу безовталик янада кучаядиган вазиятларни таҳлил қилишга ёрдам беради. Қонуниятларни пайқаб, ўхшаш ҳолатлардан қочишингиз мумкин.
Аммо диққатингизни қаратинг! Агар юқорида санаб ўтилган чоралар ёрдам бермаса ва ташвишланиш тинч яшашингизга худди аввалгидек халақит қилса, психотерапевтга албатта мурожаат қилинг. Психик ҳолатлар ўсиши мумкин. Уларни эрта босқичларида енгиш осонроқ. @Psixoterapevtuz