Get Mystery Box with random crypto!

Шундай яшанг... Сиздан кейин 'очиқ' кўнгил ёпилиб қолмасин.. | PSIXOLOGIYA MARKAZI | 🌐"PSIXOLOG SOHIBOVA"⚡️

Шундай яшанг...

Сиздан кейин "очиқ" кўнгил ёпилиб қолмасин...
Чунки унга сиз бўлмасангиз, муносиблар кириши керак...

"Ҳасос" дил ҳасга тўлмасин...
Ўша дилнинг кузаги, ҳазон фаслиси- сиз кетгандан кейин "абадий фасл" бўлиб қолмаслиги керак...

"Умидвор" инсон - ноумид бўлмасин...
Умид энг оҳирида ўлади дейишади. Қўйинг, ўша умидни ўзига қолдиринг...
Оҳиригача ҳамроҳи бўлсин...

Беролмасангиз ҳам...
Қололмасангиз ҳам...
Нимадирни ундан ололмасангиз ҳам...
Иложи бўлмаса ҳам...
Бир иложини топинг...

Сизни бир куни у "мард" деб эсласин, "номард" деб эмас...
Шундай яшанг...

Ummu Zaynab Ummu