Get Mystery Box with random crypto!

Эътибор суралмайди, козонилади! Ҳа, айнан шундай. Агар чинда | PSIXOLOGIYA MARKAZI | 🌐"PSIXOLOG SOHIBOVA"⚡️

Эътибор суралмайди, козонилади!

Ҳа, айнан шундай. Агар чиндан ҳам эрим менга ўта эътиборсиз, деб вазиятни ўзгартиришни истасангиз, тафтишни ўзингиздан бошланг!

Сиз жуфтингиз учун аҳамиятли бўлсангизгина, у сизга эътибор беради.

Бунинг учун «бер, бер» деб турмуш ўртоғингиздан эътибор тиланиб ўтирмай, ўз устингизда ишланг.

Эшитишларини истаяпсизми, гапиринг.

Фақат қандай гапиришни билинг. Қизиқ суҳбатдош бўлиш ҳам бир санъат. Бунинг учун мунтазам маънавий ўсишда бўлишингиз керак. Китоб ўқинг, қизиқ фильм кўринг, курсларга қатнанг. Хуллас, эътибор кутишдан бошқа машғулотлар топинг ўзингизга.

Сиз қизиқ бўлинг, нега эътибор бермас экан? Шундоғам маҳлиё бўлиб, дилбар, ширинсухан, билимдон хотинидан кўзини узолмай қолсинки...