Get Mystery Box with random crypto!

​​Тиббиёт: Гўштлар ва уларнинг фазилати - Қўй гўшти соғло | PSIXOLOGIYA MARKAZI | 🌐"PSIXOLOG SOHIBOVA"⚡️

​​Тиббиёт: Гўштлар ва уларнинг фазилати

- Қўй гўшти соғлом одам учун жуда фойдали, бироқ иссиқ мизожга ярамайди. Салбий таъсирини йўқ қилиш учун зирк ҳамда тотим билан пишириш тавсия этилади.

- Мол гўшти меъдани мустаҳкамлайди, бироқ танада савдо ва шиш пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун занжабил, мурч ва шарбат билан истеъмол қилиш керак.

- Эчки гўшти тез ҳазм бўлади. Шолғом ва ёғ қўшиб пиширилса, салбий таъсирлари бартараф этилади. Бироқ эчки гўштидан кабоб қилиб ейилса, қуланж (Ичак касаллиги) пайдо қилишини ёдда тутинг.

- От гўшти организмда иссиқ қон пайдо қилади. Бироқ бавосирни келтириб чиқаради. Зарарини даф этиш учун ҳалила мураббоси билан истеъмол қилинади.

- Барра гўшти ҳам соғлом, ҳам бемор учун бирдек фойдали. Аммо у шиллиқ хилтларни пайдо қилишини унутмаслик керак. Чилонжийда ва сиканжубин билан зарарини камайтириш мумкин.

- Қуён гўшти қалтироққа яхши. Аммо уйқусизликни пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун ёғ, зира ва кашнич билан тановул қилиш керак.

- Уй товуғининг гўшти бош мияни ҳўллайди ва уруғни кўпайтиради. Аммо уни бақувват, спорт билан шуғулланувчи инсонларга зиёни борлиги аниқланган. Товуқ гўшти шўрвасини истеъмол қилиш тавсия қилинади.

- Каптар гўшти юз рангини тиниқлаштириб, семиртиради. Зарарли томони — қуланж пайдо қилади. Салбий таъсиридан қутулиш учун ёғда яхшилаб пишириш керак.

- Бедана гўшти бўғим оғриқларида наф беради. Аммо иссиқ жигарга зарари бор. Сирка ва кашнич билан тановул қилинса, фойдалилиги янада ортиб, салбий таъсирлари камаяди.

- Хўроз гўштининг фойдаси шуки, шўрваси қуланжга фойдали. Зарари — меъдага зиёни бор. Уни даф этиш учун сирка билан истеъмол қилинади.