Get Mystery Box with random crypto!

Кунлик давоматни бошлаймиз. Ҳамма жим бўлсин. – Демак қайғу? | PSIXOLOGIYA MARKAZI | 🌐"PSIXOLOG SOHIBOVA"⚡️

Кунлик давоматни бошлаймиз.

Ҳамма жим бўлсин.

– Демак қайғу?

– Шу ердаман!

– Алам?

– Шу ердаман!

– Ҳасрат?

– Шу ердаман

– Ишонч?

– Келдим.

– Нега камнамосан?

– Ана ўрнимга гумон келмоқдаку.

– Ўзинг кел.!

– Ҳаракат қиламан.

– Севги?

– Шу ердаман дарсни онлайн кузатмоқдаман.

– Қанақасига онлайн кузатасан реал ҳаётда келсанг бўлмайдими?

– Ҳаётда қадрим қолмаяпти онлайн эканлигимга ҳам шукур қилинг сал кам зотимиз қидирилмоқда сўнгги авлодман ўзи..

– Вафо?

–.....

– Вафо дедим.

–.....

– Яна келмадими.

– Ишонч ва Вафо нега келмаяпти?

– Устоз улар одамлар орасида юрмай қўйган. Уни қадрини билган ҳайвон кучуклар билан яшамоқда..

– Оббо Уни эгизаги “Садоқат“ қани?

–....

– Қани Садоқат?

– Журналга устидан чизиб қўйинг у ўз жонига қасд қилди...

Мен сизларнинг ўқтувчингиз ХХI аср. Сизларга янги синфдошлар олиб келдим...!
Танишинг “
Ажралиш ва Ҳиёнат“..
Улар ХХI асрнинг энг фаол ўқувчиларидир!