2021-11-05 08:12:16
Ассалому алайкум янги кун хайрли булсин азизлар.
Шукроналик тўлқини.
Маълум-ки хар инсон ўзидан малум бир тўлқин чиқариб туради.
Тўлқинлар икки хилда бўлади. Паст даражали ва юқори даражали тўлқинлар.
Қўрқув, айбдорлик,ёлғон, хафагарчилик, ғазаб, кибр, ўзини паст санаш, хаётидан кўп нолиш.
Булар паст даражали тўлқинлар хисобланади.
Паст даражали тўлқинда бўлган инсонлар коинотнинг тортишиш қонунига мувофиқ ўзини хаётига паст тўлқинли воқеа ходисаларни тортиб олишади.
Қўрққан инсонни хаётида қўрқитадиган воқеалар кўпаяди.
Айбдорлик хиссида юрганларга уларни айдор қиладиган воқеалар, инсонлар куп учрайди.
Хафа бўлиб юришни одат қилганларни хафа қиладиган инсонлар учрайди.
Хар нарсага ғазаб қиладиганларга ғазабини чиқарадиган воқеалар кўпаяди.
Ўзини паст санайдиганларни хаётида тахқирлаб устидан куладиганлар кўпаяди.
Ундан ташқари паст тўлқинли воқеа ходисалар, касалликлар, иши юришмаслик, омадсизликлар, уруш жанжалли воқеалар хаётида куп учрай веради.
Хаётидан миннатдор бўлиш, хамдардлик, оптимист хистуйғулар, хамжихат бўлиш, қалбдан севиш, шартсиз севиш булар юқори даражали тўлқинлар хисобланади.
Ўз хаётидаги бор нарсаларга, воқеаларга миннатдорлик, шукроналик билдирган инсонларга миннатдор, шукр киладиган воқеалар ходисалар янада кўпаяверади.
Ўзидан севги таратадиган, инсонларни севадиганларни бошқалар хам кўпроқ севишади.
Хамжихат, хамдард, оптимист инсонларни кўпчилик инсонлар уларга яқинроқ бўлишни хохлашади ва уларни дўстлари кўпаяди.
Яна юқори тўлқинда юрадиган инсонлар доим саломат бўлишади.
Ишлари юришиб янги ғоялар. янгиликлар қилишиб омадлари юришади. Молиявий томондан хам юқори даражаларга эришишади.
Шундай экан доимо паст тўлқиндан юқори тўлқин таратадиган даражаларда юриб саломат, омадли, янгиликлар қилиб юксак даражаларга кўтарилайлик.
Яқинларингиз юқори даражаларда юриши учун ўзингиздан юқори тўлқинлар таратиб онгли хаёт кечиринг.
Дустдларга хам улашинг
@Psixolog_maslahati
664 views05:12