Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбари хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенга | Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati

Давлатимиз раҳбари хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларни санаб ўтди.

Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтиш йўлини қатъий давом эттиради.

Айниқса, “ACWA Power”, “Masdar”, “Total Eren” каби жаҳоннинг энг нуфузли компаниялари мамлакатимизда йирик қуёш ва шамол электр станциялари лойиҳаларини амалга оширмоқда. Шу йилнинг ўзида 2 минг мегаваттдан зиёд, кейинги йилда эса 8 минг мегаваттли қувватлар ишга тушади.

“Яшил иқтисодиёт” саноатнинг янги йўналишларини ҳам олиб келмоқда. Қуёш панеллари, шамол турбиналари, инвертор ва бошқа электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар барпо этилмоқда. Бу – инвесторлар учун 8 миллиард долларлик имконият, дегани.

Давлатимиз раҳбари сармоядорларни шу каби лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди ва бунинг учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрлигини билдирди.

Facebook|Instagram|Twitter