Ташқи савдони эркинлаштириш бўйича навбатдаги муҳим қадамлар қўйилди.
Жумладан, инвесторлар учун зарур бўлган
7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга
божхона божлари бекор қилинди.
Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг
соддалашган тартиби жорий этилди.
Ташқи савдо ва рақобат муҳитини янги босқичга олиб чиқиш, янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистон
Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш борасидаги ишларни жадаллаштирди.
“
Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ислоҳотларимиз мазмунига тўла мос ва биз ушбу нуфузли ташкилотга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдормиз”, - деди Президент.
Ҳозир
аъзо мамлакатлар билан музокаралар олиб бориш ҳамда
миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари билан уйғунлаштириш қизғин босқичда.
Facebook|Instagram|Twitter