Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 м | Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati

Бу йил Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастури қабул қилинди.

Бу 1 мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна 1 мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилади, иқтисодиётимиз учун стратегик аҳамиятга эга 40 та корхона IPO га олиб чиқилади дегани. Жумладан, олтин, мис ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, телекоммуникация ва суғурта компаниялари ҳамда банклар акциялари инвесторларга таклиф этилади.

Биз индустриал ривожланишни янги босқичга олиб чиқишга устувор аҳамият берамиз”, - деди давлат раҳбари.

Масалан, ҳозирги кунда тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электр техникаси, машинасозлик тармоқлари етарли хомашё базаси ва малакали кадрларга эга. Яъни, шу соҳаларда “катта сакраш” қилиб, улардаги ишлаб чиқариш ва экспортни 2 баробар ошириш учун етарли имкониятлар бор. Бунинг учун йирик брендлар билан ҳамкорлик, ташқи бозорларга чиқиш, инновация ва замонавий технологиялар керак.

Ўзбекистон буларни олиб келадиган инвесторларга барча шароитларни яратиш, алоҳида технопарк ҳамда саноат зоналари ташкил қилиш ва бошқа қўшимча имтиёзларни яратиб беришга тайёр.

Facebook|Instagram|Twitter