Get Mystery Box with random crypto!

Pedkadr.tdi.uz

Telegram kanalining logotibi pka_tdi_uz — Pedkadr.tdi.uz
Kanal manzili: @pka_tdi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 127.74K
Kanalning ta’rifi

Pedagog kadrlar attestasiyasi telegram kanali
⚖️ Kanalimizni kuzating va yangiliklar bilan o‘z vaqtida tanishing!
🛰 Admin bilan bog‘lanish: @pkatdi_bot
📝 Savollar uchun: @pkatdi_bot
☎️ Hamkorlik uchun: @pkatdi_bot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 150

2022-01-10 13:24:37
#Pedagoglar_attestatsiyasi

Maktabgacha ta’lim tashkilotlari pedagoglarini attestatsiyadan o‘tkazish bo‘yicha seminar trening bo‘lib o‘tdi

Joriy yilning 8-yanvar kuni Taʼlim inspeksiyasi va Maktabgacha taʼlim vazirligi hamkorligida “Maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazishning yangi tartibi toʻgʻrisida” seminar-trening tashkil etildi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/1171/

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish:
https://t.me/uztdi
19.3K viewsSafarali Xamrayev, 10:24
Ochish/sharhlash
2022-01-10 12:46:40 #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол
: Ассалому алайкум. Қашкадаре вилояти Қарши туман 41- мактабнинг 1-тоифали она тили ва адабиет ўқитувчиси Юлдашева Гулчирой Суюновна. 08.01.2022 йил Таълим инспекциясининг http://pedkadr.tdi.uz/ веб-сайти орқали олий тоифага навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбордим. Белгиланган миқдордаги тўловни ҳам амалга оширдим. Рўйхатдан ўтганлигим ёки ўтмаганлигимни жавобини қандай билиб олишим мумкин?

Жавоб: Мурожаатингиз ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилади. Ўрганиш натижалари тўғрисида рўйхатдан ўтишда фойдаланган телефон рақамингизга (SMS) ва шахсий кабинетингизга "Мурожаатингиз қабул қилинганлиги" ёки "Рад этилганлиги" (сабабларини кўрсатилган ҳолда) тўғрисидаги хабар юборилади. Мурожаатингиз "Рад этилган бўлса" Сизда хатоликларни тўғрилаб қайта мурожаат юбориш имконияти мавжуд!

P.S. Вақти-вақти билан шахсий кабинетингизга кириб туринг!

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
38.7K viewsSafarali Xamrayev, edited  09:46
Ochish/sharhlash
2022-01-10 09:49:22 #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол
: Navbatdan tashqari attestatsiyadan o'tadigan pedagog kadr dastlab ro'yxatdan o'tadimi yoki to'lov qiladimi?

Ушбу саволга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бош мутахассиси Насиба Маматқулова томонидан жавоб берилди.

Навбатдан ташқари аттестация учун тўловлар тўғрисида https://t.me/pka_tdi_uz/1857


Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
24.3K viewsSafarali Xamrayev, edited  06:49
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:14:49
#ПКА_2022 #ПЕДАГОГЛАРГА_МУҲИМ_ЭСЛАТМА!

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жараёнлари давом этмоқда!

Илгари хабар берганимиздек, 7 январь кунидан бошлаб январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш ҳаволаси http://pedkadr.tdi.uz/;

Рўйхатдан ўтишдан олдин ўқиб чиқиш тавсия этилади https://t.me/pka_tdi_uz/1858;

Аттестация турини танлаш тўғрисида https://t.me/pka_tdi_uz/1860;

Навбатдан ташқари аттестация учун тўловлар тўғрисида https://t.me/pka_tdi_uz/1857

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
76.9K viewsSafarali Xamrayev, 05:14
Ochish/sharhlash
2022-01-09 07:51:29 #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол
: Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтмоқчиман. Аттестация турини танланг деган жойида қайси бирини танлашимиз керак? Мутахассис тоифасидаман, 2-тоифага ўтмоқчиман.

Жавоб: Низомнинг 3-банди: Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.
Низомнинг 4-банди
: Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.
Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Навбатдаги-мажбурий аттестацияда:
иштирок этиш мажбурий;
йиғим ундирилмайди (тўлов қилинмайди);
салбий қарорлар қабул қилиниши мумкин!

P.S.
Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Навбатдан ташқари аттестацияда:
иштирок этиш ихтиёрий;
йиғим ундирилади (тўлов қилинади);
салбий қарорлар қабул қилинмайди!

Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборишга жиддий ёндошинг, ўз фаолиятингизга ҳамда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларга бефарқ бўлманг!

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
70.4K viewsSafarali Xamrayev, edited  04:51
Ochish/sharhlash
2022-01-08 09:03:50 #ПКА_2022 #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Жорий йилнинг 7 январь куни каналимиз ходимлари иштирокида навбатдаги онлайн мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида 2022 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси жараёнларига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги саволларга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бўлим бошлиғи Сафарали Хамраев томонидан жавоб берилди.

Кўпчилик педагоглар томонидан ушбу мулоқотда иштирок эта олмаганликлари сабабли, мулоқотнинг аудио-шаклида тақдим этиш сўралган.

P.S. Мулоқот давомидаги узилишлар ва техник носозликлар учун узр сўраймиз.

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
30.7K viewsSafarali Xamrayev, edited  06:03
Ochish/sharhlash
2022-01-08 07:28:02 #ПКА_2022 #ПЕДАГОГЛАРГА_МУҲИМ_ЭСЛАТМА!

Илгари хабар берганимиздек, 7 январь кунидан бошлаб январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди. Педагогларга Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишдан олдин Низомнинг айрим бандлари билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.

Низомнинг 23-банди
: Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);
қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.
Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.

Низомнинг 25-банди
: Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, Таълим инспекцияси томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.
Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар Таълим инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Низомнинг 26-банди
: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Таълим инспекцияси томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:
педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;
педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;
сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).
Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

P.S. Ўз фаолиятингизга ҳамда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларга бефарқ бўлманг!

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
69.3K viewsSafarali Xamrayev, 04:28
Ochish/sharhlash
2022-01-07 18:36:00
#Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол
: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловларни қандай амалга ошириш мумкин?

Жавоб: Низомнинг 21-банди Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Тўловлар миқдори:

в) Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 243 минг сўм)

P.S.
Тўловларни ҳозирги кунда Upay электрон тизими ёки Банк кассалари орқали, Марказий банкнинг "MUNIS" тизимидаги 0224 хизматига квитанцияда кўрсатилган "инвойс" рақамларини киритган ҳолда амалга ошириш мумкин!

Тез кунларда Klik, Payme ва бошқа электрон тизимлари орқали ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.

Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

https://t.me/pka_tdi_uz
12.7K viewsSafarali Xamrayev, 15:36
Ochish/sharhlash
2022-01-07 16:24:44 Live stream finished (1 hour)
13:24
Ochish/sharhlash