2022-01-18 16:10:55
ЯНА МАЖБУРИЙ АТТЕСТАЦИЯГА ЖАЛБ ҚИЛИНАМАНМИ?@Yurist_Xizmati 3206-савол:
Мен укитувчи булиб ишлайман.29 йиллик узликсиз педагогик иш стажига эгаман.2019 йил май ойида аттестациядан утиб олий тоифани саклаб колдим. Мен яна мажбурий аттестациядан утаманми? Ёки тоифам доимий сакланиб коладими?.Мактаб рахбарлари 2024 йил яна мажбурий аттестациядан утасиз демокда. Лекин янги Низомнинг 6 -бандида доимий сакланиб колади деб ёзилган.Шу масала буйича аник жавоб беришингизни сурайман.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра таълим ташкилотларида
15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар навбатдаги
мажбурий аттестациядан озод қилинади. Саволда сиз 29 йиллик иш стажига эга эканлигингизни ёзгансиз, агар унда 15 йили узликсиз бўлса, яъни
сиз 15 йил давомида ҳеч бир танафуссиз (меҳнат таътилини назарда тутмадим)
ишлаган бўлсангиз, унда сиз бу аттестацияга жалб қилинмайсиз. Юристга савол юбориш
Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш
Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
@Yurist_Xizmati
17.8K viewsSafarali Xamrayev, 13:10