Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаммамизга билишимиз керак бўлган саволларга жавоблар!!! Қур | Педиатрия

Ҳаммамизга билишимиз керак бўлган саволларга жавоблар!!!

Қуръоннинг маъноси нима?
- «Қироат» «Ўқиш»
Дастлабки тушган жойи?
- Макка, Хиро ғори
Дастлабки тушган куни?
- Қодир куни.
У кимнинг сўзи?
- Аллоҳнинг
Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
- Жаброил (а.с)
Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
- Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)
Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёматга қадар қўриқловчи ким?
- Аллоҳ
Уни қандай ушлаш керак?
- Таҳоратли ҳолда.
Қуръонда Қуъронни қандай номлар билан зикр этилган?
- Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.
Маккада нечта сура тушган?
- 86 та
Мадинада нечта сура тушган?
- 28 та
Қанча порадан иборат?
- 30 та
Қанча сура бор?
- 114 та
Қанча оят бор?
- 6236 та
Қуръонда Аллоҳнинг номи нечта марта берилган?
- 2698 марта.
Намоз ҳақида неча марта айтилган?
- 700 марта.
Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган?
- Соф сурасининг 6- оятида Аҳмад деган ном билан номланган
Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган?
- Муҳаммад (с.а.в)- 4 марта, Аҳмад Аҳмад (с.а.в)-1 марта
Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
- Пайғамбар Мусо (а.с) нинг
Қурьон оятларини дастлаб ким санаб чиққан?
- Ҳалима онамиз
Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
- Каъба!
Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
- Пайғамбар Исо (а.с) Мариям ўғли
Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
- Қиёмат куни.
Энг узун сура қайси?
- Бақара сураси.
Энг қисқа сура қайси?
- Кавсар сураси.
Пайғамбаримиз  Муҳаммад (с.а.в) га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
- 40 ёшда.
Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар?
- 13 йил
У зот Мадинада нечи йил пайғамбар бўлиб турдилар?
- 10 йил
Қуръони Каримнининг нозил бўлиши?
- 22 йилу, 5 ой, 14 кун.
Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
- Фотиха
Аллоҳ Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
- Фотиха
Энг биринчи сура?
- Фотиха
Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл?
- Мариям (а.с)
Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
- Намл сурасида.
Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
- 6 та Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад сураси.
Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
- 99 та.
Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
- Одам имононининг синови.
Қуръонда номланган масжидлар нечта?
- 5 та. Улар: Масжид ул- Харам, Масжид ул- Зирар, Масжид ул- Набави, Масжид ул-Акса, Масжид ул- Куба.
Қуръонда номи айтилган ва 3- авлод пайғамбарининг номи?
- Иброҳим (а.с)
Номи айтилган фаришталар?
- Жаброил, Микайл, Харут, Марут.

Жаннатларни сизга илинаман, азиз диндошим.

"Эслатгин! Албатта еслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !